UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Сахих хадислар Sahih hadislar

Translation is not possible.
#Ҳадис_588
 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Иситма жаҳаннам нафасидандир, уни сув билан совутинглар».
 
✍Муттафақун алайҳ
 
Шарҳ: Иситма жаҳаннамнинг бир ифори бўлиб, бу дунёга инсонларга эслатма, ибрат ва мусулмонларни гуноҳларига каффарот бўлиши учун юборилган. Олов сув билан ўчирилгани каби иситма сув билан совутилади. Иситмаси бор инсоннинг танасига муздек латтани қўйиш фойдали, афзали тиббий мутахасислар маслаҳати билан қилингани.
 
Набий ﷺ вафот этишларидан олдин бемор бўлиб ётганларида иситмалари кўтарилди. Шунда у зот ﷺ устларидан етти марта мешдан сув қуйишларини буюрганлар.
 
Иситмани тушириш учун қўлланадиган дори воситалари, тиббий чора-тадбирлар кўп бўлишига қарамасдан, Набий ﷺнинг тиббий кўрсатмалари энг фойдали услублигича қолмоқда. Кўп ҳолларда беморнинг иситмаси бирданига кўтарилиб кетиб, кўплаб дори-дармонлар ҳам таъсир қилмайди. Ана шу пайтда шифокорлар беморнинг устидан сув қуйиш, уни сув билан совутиш чорасини қўллайдилар ва самарали натижага эришадилар
 
Каналга уланиш
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Ҳадис_587
 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Битта тўшак эрга ва биттаси аёлига, учинчиси меҳмон учун бўлса, тўртинчиси шайтон учун».
 
✍Имом Муслим ривояти
 
Шарҳ: Бу ҳадис бизни дунёдан фақат эҳтиёжимизга керагини олишга ундайди. Демак, инсон эҳтиёжидан ошиқ нарсани олишида шайтон учун имконият бор. Ҳадисда зикр қилинганидек эҳтиёждан ортиқча тўшакда шайтон ётади. Бу ҳадисда келтирилмаган болалар ва ота-она учун бўлган тўшаклар жоиз.
 
  
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Ҳадис_586
 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродаринг юзига қараб қилган табассуминг садақадир».
 
✍️Термизий ривояти
(Абу Зарр розияллоҳу анҳудан)
 
Шарҳ: Набий ﷺ саҳобаи киромларга доим табассум билан қарардилар. У зотﷺ табассум қилганларида муборак тишларидан деворга нур тушарди. Пайғамбаримиз ﷺ ўрни келганида тишларининг оқи кўринар даражада табассум қилганлар. Қаҳқаҳа отиб асло кулмаганлар. «Агар сизлар мен билганимни билганларингизда, оз кулар ва кўп йиғлар эдиларингиз» деб марҳамат қиладилар.
 
Пайғамбаримиз ﷺ инсонлар орасида ғами энг кўп киши эдилар. Лекин у зот инсонларнинг сертабассуми эдилар.
Кишининг ўзидан бошқаларга эшитилидаган кулгиси қаҳқаҳа дейилади. Бунда у атайин ёки беихтиёр куладими, тиши кўринадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Қиқирлаб кулиш араб тилида «зиҳкун» дейилади. Кишининг фақат ўзи эшитадиган даражадаги кулгиси қиқирлаб кулишдир. Мийиғида жилмайиш, оҳиста кулиш табассум бўлиб, мана шу кулги мўминнинг сифатидир.
 
  
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Ҳадис_585
 
📚Расулуллоҳ дедилар: «Мусулмон киши бирор кўчат ўтқазса ёки дон сепса ва ундан инсон ёки ҳайвон каби бирор жонзот еса, унинг учун садақа бўлади».
 
✍Муслим ривояти
 
Шарҳ: Мусулмон кишини ҳатто дехқончиликда ҳам ўрни бор. Шариъат бу ерда мана шундай ишларга қизиқтириб мусулмонга ва жамиятга фойдани жалб қилади. Мусулмон киши мана шундай имкониятларни қўлдан бой бермаслиги керак. Бир кўчатни қаергадир экиб кетса ва инсонлар ундан фойдаланиб турса, модомики кўчат бор экан соҳиби вафот қилса ҳам ажр бориб туради. Ҳадисда мусулмон киши хосланди, чунки охиратда савоб оладиган киши фақат мусулмон. Аммо кофир экса у савобини бу дунёда олиб кетади.
 
  
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Ҳадис_584
 
📚Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Сизлар яқинда амирликка ҳарис бўласизлар, бу эса сизларга қиёмат кунида надомат ва ҳасрат бўлади».
 
✍Насоий ривояти
 
Шарҳ: Ҳадисда Набий ﷺ инсонлар амирликни талашадиган давр келиши билан огоҳлантиряптилар. Аслида амирлик кўпчилик ўйлагандек дам олиб инсонларга жабр қилиб инсонларни ҳуқуқларини унутиладиган мансаб эмас. Кимда ким амирликни мана шундай деб ўйласа, унга қиёмат кунида бу амирлик ҳасрат ва надомат бўлади. Ундай амирликни боши роҳат охири эса надоматдир.
 
Табийки амирликка муносиб кишилар бундан мустасно, аксинча улар амирликда қулдек ҳизмат қилиб охиратда роҳатини кўришади.
 
Иброҳим ибн адҳам раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Машъҳурликни яхши кўрган киши Аллоҳга содиқ бўлмапди».
 
  
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
 
Каналга уланиш👇
 
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group