#Ҳадис_592
☪️Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ғами дунё бўлса Аллоҳ унинг ишларини тарқатиб юборади ва фақирлигини кўз ўнгига қилиб қўяди, дунёдан эса фақат унга битилгани насиб қилади. Кимнинг ғами охират бўлса, Аллоҳ унинг ишларини жамлаб қўяди ва тўқлигини қалбига жойлайди, дунё унинг олдига мажбур ҳолатда келади».
✍Термизий ривояти
📌Шарҳ: Қайси бир банданинг асосий ғам-ташвиши охират бўлса, қиёматда Аллоҳнинг розилигини топиб, жаннатга дохил бўлиш бўлса, Аллоҳ бундай банданинг қалбида бойлик ва қаноат пайдо қилади ҳамда кўзини тўқ ва хотирини жам қилиб қўяди. Энди у бойлик васвасасига учмайдиган, ҳою ҳаваслар гирдобидан озод ва хотиржам бир бандага айланади. Бундай бандага тақдирида ёзилган ризқи ҳеч бир қийинчиликсиз келади.
📚Молик ибн Динор айтади: “Дунёни ўйлаб қанчалик ташвинлансанг, охират ғами қалбингдан кўтарилади. Охиратни ўйлаб қанчалик ташвишлансанг, дунё ғами қалбингдан кўтарилади”.
📚 •┈┈┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈•┈┈•
Каналга уланиш👇
https://t.me/+h7pVg614B_04MGMy