3
Ҳамза диний олим эди. У саводини Намангандаги мадрасада чиқарган эди. Шунинг учун у Шоҳимардондаги найрангбозларнинг думини тугишга киришди. Ўша машъум думни олиб ташлашни буюриб, касалларга табибларга учрашни тавсия қилади. Олтиариққа бориб келса, дум ҳалиям турган бўлади. Тўртта миршабнинг тепасида ўзи туриб, уларга думни олдираётган пайти...ўз тижоратидан айрилаётганини англаган хурофотчи, салласи катта, ақли ноқис “шайх”лар оломонни уларга қарши қайрайди. Оломон ким эди, биласизми? Ўша атрофдаги бўзахонада бўза ичиб ўтирган авбошлар эди. Бўза дегани ароқ эканини билсангиз керак? Маст-аласт безорилар миршабларни ура бошлайди. Натижа нима бўлиши Ҳамзага маълум эди. Миршабларнинг сочидан бир тола соч тўкилса, қўшимча кучлар ташланиб, ҳаммасини қириб ташлар эди. Шунинг учун у оломонни қайтаришга уринади. Бундан фойдаланган бир кимса кўзи қонга тўлган йигитларга “Асл айбдор аслида шу!” деб қора кучни унга йўналтириб юборади. Хуллас, Болта деган йигит Ҳамзанинг қорнига шартта пичоқ тортиб ташлайди. У гурсиллаб ерга йиқилади. Қотиллар шунда ҳам тўхтамай, девордан катта бир тошни кўчириб олиб, ўлган тананинг устидан тош билан уриб ўтаверадилар, ўтаверадилар... Кейин мажақланган танани тоғдан улоқтириб юборишади. (Бу ҳақда Ўзб.Давлат архивида Ф.р. -. 1714, оп № 5, дело № 327, дело № 328 рақамлари остида "махфий" сақланаётган – "Убийство Хамзы Хакимзаде» – жилдтахламларини кўздан кечириб кўришингиз мумкин)
Энди айтингчи, исломда ароқ ичиш жоизми?! Бидъат-хурофотга қарши курашган одамни сўйиб ўлдирган қотиллар қаҳрамон саналадими?! Агар одам айбдор бўлган тақдирдаям, уни қозининг ҳукмисиз ўлдириб юбориш мумкинми?! Менимча, уни шаҳиди аъло бўлмасаям, мазлум ва ноҳақлик қурбони десак, адашмаймиз.
– Уни хотинбоз, паранжини ташлашга бош қош бўлган, дейдиганларга нима дейсиз?
– Нимаям дердим, бир мўмин-мусулмонга туҳмат қилган одамларнинг жазосини мен бермайман, Ўзи беради. Паранжини аллақачон ташлаб бўлган эди аёллар... Молотовнинг бу ҳақдаги қарори чиққан эди. Бунақа чучмал ва ёлғон хабарнинг шаклланишига ўша машҳур “Оловли йиллар” киноси сабаб бўлса керак. Ўша кинонинг сенарийсида ҳам бунақа жойи бўлмаган, аммо ўрис режиссёри “престижний бўлади” деб тасвирга олиш пайтида шунақа саҳнани тиқиштириб юборган экан. Кейин совет даврида унинг асарларини бузиб чоп этишди. Масалан, яша, Турон, деган сатрини “Яша, шўро”, деб ўзгартирган олимлар катта-катта унвонларни олиб, кайфу сафода кун кечириб ўтди. Бундайин хиёнатларда Ҳамзанинг нима айби бор?!
“Келди очилур чоғинг...” деб бошланадиган шеърини ҳам паранжига нисбат бериб тушунилади. Бу хато! Ушбу шеърни аёлларни маърифатга чорлаш учун ёзган, рўмолингни еч, кўкрагингни, сонингни очиб юр деб ёзмаган. Агар совет мафкураси шундай талқин қилган бўлсаю кимдир шунга ишонса, нимаям дердим, билганини қилсин. Аммо Қуръони каримда ҳам “...фосиқ келтирган хабарни текширинг...” деган мазмунда оят бор, тўғрими?
– Тўғри, “Ҳужурот” сураси, 6-оятда шундай амр бор. Набижон ака, айрим муштарийлар кўнглидан: “Мана шу гапларга далил борми?” деган фикр ўтса, ажабмас.
– Ўўўў зўрку?! Ана архивга борсин, текшириб кўрсин истаса... Каллангиз ишласа, дўппини бошдан олиб ўйлаб кўрингчи, агар ростданам Ҳамза ёмон бўлса, уни оқлашдан менга нима наф? У менинг бобомми ё хотинимнинг тоғасими? Ё “тепа”дан кимдир менга шундай ёзгин деб буюртма берибдими? Мен кимларгадир ёқиш учун лаганбардорлик қиладиган пасткаш эмасман. Ё унвон ё уй учун тилёғламачилик қиладиганларданам қаттиқ хазар қиламан... Асарларимни халқ учун, келажак авлод учун ёзаман. Миллат асл қаҳрамонларини билсин, танисин, ўзлигини англасин, қаддини кўтарсин, деган ниятда қалам тебратаман. Толстойни гапирдик, унинг катта даромад келтирадиган ерлари бўлган, мен эса ўз меҳнатим билан кун кечириб, асарлар ёзиб юрибман.
Афсуски, минг афсуски, ҳали Ҳамзанинг, шу жумладан, Сўфизоданинг асарлари халқимизга тўла етиб боргани йўқ. Ёш олимларимиздан умидим ва рижойим шуки, бу икки миллатпарвар ижодкорларнинг чанг босиб ётган асарларини тезроқ табдил қилиб, халқимиз эътиборига ҳавола этсинлар.