РЎЗАНИНГ ҲИКМАТИ, ИБРАТИ ВА МОҲИЯТИ
Аллоҳ таолонинг ҳукмлари ўта адолатли ва ҳақлидир. Аллоҳ таоло ҳеч бир ишни ҳикматсиз амр қилмайди. Унинг ҳар бир ҳикматини биз баъзида умуман англамаймиз. Баъзида уларнинг бир қисминигина англаймиз, лекин кўп нарсаларни англаш учун биз ожизлик қиламиз.
Рўзанинг фарз қилиниши ана шундай кўп ҳикматли ҳукмлардандир.
Рўза ибодати гуноҳлардан кечиш воситаси ҳисобланади. Чунки, инсон бу амали орқали Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш учун рухсат этилган нарсалардан ҳам тийилади, ман қилинган нарсалардан эса умуман воз кечади.
Рўза нафсни жиловлашга ёрдам беради. Чунки, инсон тўқ бўлганда унинг истаклари кучаяди. Очлигида эса, улардан воз кечади. Зеро, Набий алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар: "Эй, ёшлар жамоаси! Сизлардан ким уйланишга қодир бўлса, уйлансин! Албатта у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса рўзани лозим тутсин...".
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Рўза камбағалларга нисбатан меҳр-шафқат ҳиссини уйғотади. Рўзадор киши рўза пайтида очлик машаққатини бошидан ўтказиб, доим шундай ҳолатда юрадиган инсонлар ҳақида ўйлаб, уларга нисбатан юраги юмшаб, раҳмдил бўлиб қолади ва уларга яхшилик қила бошлайди.
Рўза шайтонни заифлаштиради ва ўз-ўзидан рўзадорнинг қиладиган гуноҳлари сони камаяди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: "Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради...".
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Дарҳақиқат, рўза шайтоннинг йўлини тўсади, шундан кейин у заифлашиб, инсонга нисбатан таъсир кучи камаяди. Баъзи уламолар бу ҳақда: "Шубҳа йўқки, қон озиқ-овқат ва сувдан пайдо бўлади. Қачонки инсон озиқланганда ва сув ичганда шайтоннинг қон томирлардаги ҳаракати кенгаяди, рўза тутганда эса, шайтоннинг (қон томирлардаги) йўли сиқилиб, инсоннинг қалбида яхши амаллар қилишга, ёмон амаллардан кечишга рағбат уйғонади", дейдилар.
Рўза инсон қалбини ҳушёрликка ўргатади. Аллоҳ таоло уни кузатиб турганини доимо эслаб тургани учун, инсон кўпгина ҳавойи орзу-истакларидан воз кечишга ўрганади.
Рўзанинг моҳияти дунё ва дунёвий ҳою ҳаваслардан воз кечиб, Аллоҳ таолога яқинлашишга ундашдан иборат.
Рўза мўмин-мусулмонни доимо итоатда бўлишга ўргатади. Чунки, рўзадор кўп вақтини асосан ибодат билан ўтказади ва бу унинг учун одатга айланиб қолади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, юқоридагилар рўзанинг айрим ибратлари холос. Биз, мўминлар Аллоҳ таолодан бу ҳикматларнинг ибратли амалларини амалга оширишда куч-қувват ато этишини ва Унинг Ўзигагина итоаткор бўлишимизга ёрдам беришини сўраб қоламиз.
Валлоҳу аълам.
Дониёр Файз манбалардан фойдаланиб тайёрлади.
Каналга уланиш 👇
@doniyorqori