Translation is not possible.

​📌 Аллоҳга истиғфор айтиш – ер аҳлининг омонлигидир.

ИСТИҒФОР АЙТИШНИНГ АЙНИ ПАЙТИ

Мӯминларнинг сифати

وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ

"... ва саҳарда истиғфор айтувчилардир".

("Оли Имрон", 17-оят)

👉👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим, ҳозироқ истиғфор айтайлик.

«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ».

(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан»)

Шунигдек, истиғфорнинг «Аллоҳуммағфир ‎лии, Роббиғфир» каби сийғалари ҳам бор.

1)Табиийки, амалда биз тилимиз билан «астағфируллоҳ» ва шу ‎маънодаги калималарни айтиб, дил билан уни тасдиқлашимиз ‎истиғфор саналади.

2) Биз истиғфор айтиш учун албатта гуноҳ иш қилган бўлишимиз ‎шарт эмас. Чунки истиғфор айтиш ўзи тарғиб қилинган нарсадир. Дарҳақиқат, ‎Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум бўлсалар ‎ҳам, доимий равишда истиғфор айтганлар.

📌 Истиғфорнинг энг афзали – Саййидул истиғфордир:

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Бухорий ривояти)

Дониёр Файз

https://t.me/doniyorqori

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group