Dilshod Dilshod Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Followers
1
Translation is not possible.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Унинг учун мукофотни Ўзим бераман», деди. Рўза қалқондир. Бирортангиз рўза тутган бўлса, ўша куни уят сўз гапирмасин, бақир-чақир қилмасин. Агар кимдир у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзининг ҳиди қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадор қувонадиган икки қувонч бор: оғиз очганда оғиз очганига қувонади, Роббига етишганда тутган рўзасига қувонади».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#repost #ulashing

G’azo uchun boshpana…

⛺️ G’azo sektorida uylaridan quvg’in qilinib, hozirda qochqinlikda hayot kechirayotgan aholilarga vaqtinchalik boshpana bo’lishi uchun chodir markazi qurmoqchimiz. (G’azoda qurshov holati bo’lganligi sabab, narxlarda keskin o’zgarishlar bor. Hozir insho qilmoqchi bo’lganimiz bir dona chodirning qiymati 450$.)

Ilk bosqichda 40ta chodir uchun yig’imni boshlaymiz. Alloh taolo barokat bersin. Va barchamizga Jannatlardan qasrlar ato etsin!

Ushbu xayrli loyihamizga hissa qo’shmoqchi bo’lsangiz, biz bilan aloqa qiling; 💬 https://t.me/saxovatli

🔅Agarda moddiy yordam berishlikka qurbingiz yetmasa, faoliyatlarimizni kengroq tarqatib bo’lsa ham AJRga sherik bo’ling…🤲

2 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Тантовий роҳимаҳуллоҳдан «Ҳаётингизда ўқиган энг гўзал ҳикмат қайси?» деб сўрашибди. У зот шундай дебди:

«Етмиш йилдан бери китоб ўқийман, аммо Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ушбу ҳикматдан гўзалини кўрмадим:

-«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

Бахтимнинг калити деб ўйлаган нарсангни қўлдан бой берсанг, билгинки, у сени бахтсиз қилмасидан Аллоҳ таоло сени ундан қутқарибди.

Кечиримли бўл, махлуқотларни уларнинг Холиқига қўйиб қўй, чунки биз ҳам, улар ҳам ўткинчимиз.

Яхшиликни ҳар қанча кичик санасанг ҳам қилавер, чунки сени қайси яхшилигинг жаннатга киритишини билмайсан».

Send as a message
Share on my page
Share in the group