UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Тантовий роҳимаҳуллоҳдан «Ҳаётингизда ўқиган энг гўзал ҳикмат қайси?» деб сўрашибди. У зот шундай дебди:

«Етмиш йилдан бери китоб ўқийман, аммо Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ушбу ҳикматдан гўзалини кўрмадим:

-«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

Бахтимнинг калити деб ўйлаган нарсангни қўлдан бой берсанг, билгинки, у сени бахтсиз қилмасидан Аллоҳ таоло сени ундан қутқарибди.

Кечиримли бўл, махлуқотларни уларнинг Холиқига қўйиб қўй, чунки биз ҳам, улар ҳам ўткинчимиз.

Яхшиликни ҳар қанча кичик санасанг ҳам қилавер, чунки сени қайси яхшилигинг жаннатга киритишини билмайсан».

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Фейсбук ўчириб олиб текширмоқчими? Ол санга ўша профил. Умма лайф Ассалому алайкум!!!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Агар сурат ёқимсиз бўлса, узр сўрайман. Лекин, мана шундай аёллар поябзалларини Маккадан олиб келишяпти. Бу савдогарларга ҳам ҳайрон қоламан, оёқкийимга исломий ном бериш шарт эмас, ахир. Айнан оёқ босиладиган жойга Аллоҳ таолонинг исмини ёзиб қўйишибди. Шунчаки, Нур деб ёзса ҳам майли эди, "ан-Нур" деб ёзибди, худди атайин қилгандек. Аллоҳ таоло бу тариқа улуғланмайди. Аксинча, бу ҳолатда Унга нисбатан ҳурматсизлик мавжуд. Либос харид қилаётганда шу нарсаларга эътибор бериш керак, токи, Аллоҳнинг исм ва сифатларига нолойиқ муомала бўлиб қолмасин.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

11255. Аббосий халифа Мансур Мустансирбиллоҳ энг биринчи кўзойнак таққан халифа ҳисобланади. (Ҳижрий  1242 санада вафот этган).

Маълумки, “наззора”-яъни, кўзойнак умматнинг олтин асрларидан бўлган аббосийлар илмий уйғониш даври - ренессанси ютуқларидан ҳисобланади. Буюк олим ибн Ҳайсам кўзойнакнинг ихтирочиси ҳисобланади. Кўзи хиралашгани боис илк марта уни таққан киши халифа Мансур Мустансирбиллоҳ бўлган деб эътибор қилинади.  Бу ҳақда имом Заҳабий айтиб ўтган.

Изоҳ: Тиббий кўзойнакни дунёда биринчи бўлиб мусулмонлар ихтиро қилишган.  Мусулмон олим Ҳасан ибн Ҳайсам одамлар кўзидаги кўриш кучи турфа хил эканини ўрганиб билгандан сўнг кўзойнакни кашф қилган. . Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам (мил. 965 - 1040) “Оптика” (“Манозир”)ни ёзиб, офталмологияга муҳим янгиликларни киритди. Китобда кўзнинг анатомияси ҳақида жуда кўп маълумотлар билан бир қаторда унинг функцияси ҳамда ёруғликнинг табиати ҳақида ҳам батафсил ёритилган Шундан кейин тарқоқ нигоҳни тўғрилаш учун кўз олдига лупа (линза) тақишни ҳам айнан у йўлга қўйган. Бу зотдан кейин дунёда англиялик олим Роджер Бэкон Ҳасан ибн Ҳайсамга тақлид қилиб, линзани ихтиро қилди. У то бугунги кунгача такомиллашиб, ривожланишда давом этмоқда. Француз математиги Чарльз Оберлинг айтган: “Ибн Ҳайсам баҳслари ёруғлик илмидаги асл манбамиздир”. Жорж Сартон Ҳайсамни “энг буюк мусулмон физиги ва барча замонларнинг энг яхши оптик тадқиқотчиларидан бири” деб атаган.

@bekobodmasjidi

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Баъзи одамлар агар одатланиб қолганларига хилоф қилсанг, сени Аллоҳ ва Расулига хилоф қилди, деб ўйлашади. Бу тўғри иш эмас.

Аллома Абдуллоҳ бин Байя

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group