Translation is not possible.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Унинг учун мукофотни Ўзим бераман», деди. Рўза қалқондир. Бирортангиз рўза тутган бўлса, ўша куни уят сўз гапирмасин, бақир-чақир қилмасин. Агар кимдир у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзининг ҳиди қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадор қувонадиган икки қувонч бор: оғиз очганда оғиз очганига қувонади, Роббига етишганда тутган рўзасига қувонади».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган

Send as a message
Share on my page
Share in the group