ИЛМ ЙЎЛИДА САБР ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ ВОҚЕАЛАР
Буюкликнинг шартларига вафо қилган буюк бўлур
Абу Наср Хорун ибн Мусо ибн Жандал Наҳвий¹⁶ ҳикоя қилади: «Абу Алий Бағдодий¹⁷ «Жомиъуз- Захров» масжидида ўзи ёзган «Ан-Наводир»¹⁸ китобидан дарс ўтаётган вақтда биз ҳам унинг дарсига қатнар эдик. Айни баҳор фасли эди. Кунларнинг бирида дарсга кетаётган эдим, бирдан осмонни булут қоплаб, шариллаб ёмғир куя бошлади. Устозим Абу Алий раҳимаҳуллоҳнинг дарс мажлисига етиб борганимда кийимларим шалаббо бўлган эди. Унинг атрофида Куртуба шаҳрининг етакчи олимлари бор эди. У зот менга ўзига яқинроқ жойга ўтиришимни буюрди ва деди: «Эй Абу Наср, ўзингни қўлга ол! Бўлиб ўтган ишга афсус чекма. Бу ҳеч нарса эмас, тез орада бунинг ечими топилади, уст-бошингни бошқа кийимга алмаштириб олсанг, бас. Менинг танамда то қабргача мен билан бирга кирадиган жароҳат излари бор, деди ва қўшимча қилди: Талабалик давримда Ибн Мужоҳид¹⁹ раҳимаҳуллохнинг ҳузурига дарсга қатнар эдим. Эртароқ етиб бориб, устозимга яқинроқ жойда ўтирай деб, кечаси жўнадим. Унинг дарси бўладиган жойга олиб чикадиган йўлга етиб келдим. Қай кўз билан кўрайки, йўлнинг дарвозаси ёпиқ экан. Очишга ҳарчанд уринсам-да, кучим етмади, очолмадим. Шунда ўзимга ўзим: «Субҳаналлох! Шунчалик эрта йўлга чиқсам ҳам устозимга яқин бора олмайманми?» дедим. Сўнг бирор нажот йўлини топиш умидида атрофга қараб, ҳовлининг четида қиявон шаклидаги ер ости қувурини²⁰ кўриб қолдим ва унга ўзимни отдим. Ўртасига етиб борганимда у ҳам торайиб, мени сиқиб қолди, энди на ундан чиқа олар, на ўрнимдан тура олар эдим. Бу оғир ҳолдан чиқиш учун охири бир амаллаб, бор кучимни бир жойга жамлаб, ўзимни у ерга янада қаттиқроқ уриб, роса чирандим ва ўша жойни ўпириб, ташқарига чиқиб кетдим: бутун кийимларим йиртилиб, илма-тешик бўлиб кетган, қувур танамни мажақлаб, гўштини шилиб ташлаган, суякларим очилиб қолган эди! Хуллас, Аллоҳ таоло Ўз фазли билан менга ўша ердан чиқиш неъматини насиб қилди, Ўзига шукрки, шайхнинг дарс мажлисларига шу ҳолимда улгуриб етиб бордим. Сенинг бу ҳолинг менинг бошимдан кечирганларим олдида қанчалик деб ўйлайсан?!» Сўзининг якунида шайх қуйидаги байтларни айтдилар:
Излаб буюклик манзилин босдинг қадам,
Шаҳд ила ўтди бу йўлдан минглаб одам.
Юкни енгил, йўлни соз этмоқ учун,
Отдилар ҳатто изорни дам-бадам.
Қай бириким жидду жаҳд-ла йиқмиш тўғон,
Кими қайтди малолатга бўлғач қарам.
Сабру бардош туғин тутган топмиш шараф,
Бовафога Худо ҳар дам айлар карам.
Буюкликни хурмо ютиш деб билмагил,
Керак бўлса, тошларни ютгайсан, бўтам.
Абу Наср айтади: «(Шайхдан айнан биз дарс олаётган «Наводир» китобида мазкур байтлар бор эди. Мен билан бўлган воқеага муносиб бўл- гани учун шайх уни эртароқ айтиб бердилар). Биз бу байтларни шайхдан эшитиб, ёзиб олдик. Ҳали унинг «Наводир»даги ўрни етиб келмаган эди. Шайх бу ҳикоялари билан менга тасалли бердилар, гўё. Дарҳақиқат, менинг ёмғирда қолиб, кийимларим шалаббо бўлганининг алами анча енгиллади ва уни унутишим осон бўлди. Шундан сўнг шайхнинг дарсларига янада кўпроқ қатнай бошладим ва то вафот этгунича ундан ажрамадим. Аллоҳ у зотни раҳмат айласин.²¹
¹⁶ Ҳижрий 401 санада вафот этган.
¹⁷ Бу зот Абу Алий Исмоил ибн Қосим ал-Қолий бўладилар. Ар- манистондаги Қаалиқала шаҳрига нисбатланиб, Қолий дейилади. Ҳижрий 356 санада вафот этган. Бағдодда бир муддат яшаб, сўнг Андалус шаҳрига сафар қилганида уни Бағдодий деб аташган. Луғат илми, араб тили ва адабиёти бўйича пешқадам имом бўлган.
¹⁸ Бу китоб Абу Алий Қолийнинг энг машҳур китоби. У «Амолий Абу Алий» номи билан ҳам танилган.
¹⁹ У зот буюк имом, муқриъ қироат илмлари бўйича
мутахассис олим Абу Бакр Аҳмад ибн Мусо ибн Мужоҳид Бағдодий бўлиб, ҳижрий 324 санада вафот этган.
²⁰ Сув тўпланиб, ер захламаслиги учун сувни зовурга чиқариб юбориш учун томорқа (ер, ҳовли) нинг бир четида ер остидан қазилган сув йўли, усти ёпиқ кичик бир ариқча.
²⁰ Абулқосим ибн Башкувол раҳимаҳуллоҳ. «Ас-Сила», 2-жилд, 656-бет.
Шайх Мухаммад Аввома.

Comment
Share
Send as a message
Share on my page
Share in the group