#ШЕЪРИЯТ
ЁВУЗ КУН!
Дунё бир сесканди, дунё бир тўзди,
Иймон ҳар томонга сочилган куни.
Хилқат уммонида важоҳат сузди,
Аёллар аврати очилган куни.
Қаҳрдан туғилган бу ёвуз диллар,
Фақат маъсиятга чўзмишлар қўллар -
Ҳамма гуноҳларга очилди йўллар,
Аёллар аврати очилган куни.
Аллоҳга ҳар қанча тўкмасин кўз ашк,
Эрларнинг қалбидан кўтарилди рашк.
Куфр, ширк йўлида бошланди кураш,
Аёллар аврати очилган куни.
Салтанатлар кетди, қулади юртлар,
Бўй кўрсатди кўнгли чиркин бебурдлар.
Олдлар йиғладилар, чинқирди ортлар,
Аёллар аврати очилган куни.
Қушлар парвозида ҳаловат йўқолди,
Балиқлар овозсиз фарёдлар солди.
Кўзимиз ўнгида ғурур топталди,
Аёллар аврати очилган куни.
Силкинди оғриқдан гўдак бешиги,
Ёпилди меҳрнинг сўнгги тешиги.
Ёпилди иймонинг сўнгги эшиги,
Аёллар аврати очилган куни.
Энди фисқ юрмайди, унда бор қанот...
Ғурабо фахшга берилди ҳаёт.
Минг йиллик қонунга дарз кетди хайхот,
Аёллар аврати очилган куни.
Бошқа амалларни қилсанг-да тинмай,
Энди гуноҳлардан кетдинг оғринмай -
Энг сўнгги фитнанинг олди олинмай,
Аёллар аврати очилган куни.
Бу катта гуноҳнинг аввали қани?
Бу жирканч гумроҳнинг аввали қани?
Саволлар жавобсиз қолган ҳамиша,
Жавоб излаб ҳамма толган ҳамиша.
Чунки бу саволнинг жавоби йўқдир,
Эркакларнинг кўнгли гуноҳ-ла тўқдир.
Исломга илк дафъа отилган ўқдир -
Аёллар аврати очилган куни.
Хайрулла Ҳамидов.
#ШЕЪРИЯТ
ЁВУЗ КУН!
Дунё бир сесканди, дунё бир тўзди,
Иймон ҳар томонга сочилган куни.
Хилқат уммонида важоҳат сузди,
Аёллар аврати очилган куни.
Қаҳрдан туғилган бу ёвуз диллар,
Фақат маъсиятга чўзмишлар қўллар -
Ҳамма гуноҳларга очилди йўллар,
Аёллар аврати очилган куни.
Аллоҳга ҳар қанча тўкмасин кўз ашк,
Эрларнинг қалбидан кўтарилди рашк.
Куфр, ширк йўлида бошланди кураш,
Аёллар аврати очилган куни.
Салтанатлар кетди, қулади юртлар,
Бўй кўрсатди кўнгли чиркин бебурдлар.
Олдлар йиғладилар, чинқирди ортлар,
Аёллар аврати очилган куни.
Қушлар парвозида ҳаловат йўқолди,
Балиқлар овозсиз фарёдлар солди.
Кўзимиз ўнгида ғурур топталди,
Аёллар аврати очилган куни.
Силкинди оғриқдан гўдак бешиги,
Ёпилди меҳрнинг сўнгги тешиги.
Ёпилди иймонинг сўнгги эшиги,
Аёллар аврати очилган куни.
Энди фисқ юрмайди, унда бор қанот...
Ғурабо фахшга берилди ҳаёт.
Минг йиллик қонунга дарз кетди хайхот,
Аёллар аврати очилган куни.
Бошқа амалларни қилсанг-да тинмай,
Энди гуноҳлардан кетдинг оғринмай -
Энг сўнгги фитнанинг олди олинмай,
Аёллар аврати очилган куни.
Бу катта гуноҳнинг аввали қани?
Бу жирканч гумроҳнинг аввали қани?
Саволлар жавобсиз қолган ҳамиша,
Жавоб излаб ҳамма толган ҳамиша.
Чунки бу саволнинг жавоби йўқдир,
Эркакларнинг кўнгли гуноҳ-ла тўқдир.
Исломга илк дафъа отилган ўқдир -
Аёллар аврати очилган куни.
Хайрулла Ҳамидов.