#Тарих
...Мусулмонларни енгиш учун уларнинг метин қалъаси оилани ва оиланинг гултожи-аёлни бузиш керак, деган қарорга келдилар. Бугунгача Париж коммунасидан бошлаб давом этган бузғунчилик ҳаракатлари самараси ўлароқ, ғарбдаги аёлларни арзон иш кучи сифатида кўчага чиқариб, сўнгра матоҳ сифатида ўйин қилиб бузиб бўлинган эди. Тенглик, озодлик каби ялтироқ шиорларни ишга солиб, аёлларни "озод" қилиш ишлари авж олиб, мусулмон дунёсига ҳам кириб келди. Хусусан, бу қабиҳ режа бизнинг юртимизда коммунистлар қўли билан амалга оширилди. "Ҳужум" номли бузғунчилик оқибатида нима ишлар бўлганини ҳамма яхши билади. Давлат куч билан аёлларнинг кийими, тафаккури, поклиги ва бошқа қадриятлари, энг асосисийси дин-диёнати, иймон-эътиқодига ҳужум бошлади. Бу хил бедодликлар бошқа ўлкаларда бўлмаган бўлса керак. Оқибатда, аёлларимиз аста-секин издан чиқиб бордилар. Ор-номус, шармҳаё ва бошқа шунга ўхшаш тушунчалар ўлчови ҳам ўзгарди. Жамиятнинг ўзи билан унинг латофатли қисми бўлган аёллар ҳам коммунистик мафкура заҳри билан заҳарланди. Бошқа юртларда аёллар бир-икки тарафдан бузилган бўлса, бизда ҳамма тарафдан бузила бошлади...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ