Аёл ҳеч қачон ўзини "эрга" тенгламасин. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан келган ҳадис бор, "Агар одамни одамга сажда қилиши мумкин бўлганида аёлни эрига сажда қилишга буюрган бўлардим" деган.
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Эй муслима, эринг сенинг тулкинг эмас,
Йиғинг эмас, вақти бекор кулгинг эмас.
Қиёматда қуръон сенга ёв бўлмасин:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Оят сени тўхтатмаса жазо неки?!
Ўғил ва у тўплаган мулк отаники,
Бу дунёда хамма нарса Худоники,
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
“Эркаклар”мас, “Аёллар” деб сура тегмиш,
Унда сенга, эркакка ҳам ҳукм тенгмиш,
Жаннатийлар ул оятга бўйин эгмиш
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Аёлдирсан, ҳудудингни асра оқил,
Аллоҳ учун қалбингни оч, бўлма баҳил!
Қиёматда бахтли бўлмоқ истасанг, бил
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Вазифангни бажариблар манзил етиб,
Фарзандларинг тарбияла солиҳ этиб,
Дод кўтарма чегарадан ўтиб кетиб,
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Ҳаддингни бил, ҳаддинг асли жуда гўзал,
Бу ҳудудга арзир битмак минг бир ғазал,
Начорадир, Раҳмон хохлаб бўлган азал:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Инграгандек ёз тонгида қиш қарғаси
Дод йиғладинг, титраб кетди дил дахаси.
Биттадан кўп яралгандир қовурғаси:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Сен аёлсан, ўзинг урма гумроҳликка,
Якка қолсанг, номинг етмас гувоҳликка,
Холиқ билан талашмагин илоҳликка
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Кел, пайғамбар уйини ҳам қил зиёрат,
Тўққиз аёл бир турмушдан олар роҳат!
Мўминларнинг оналари сенга ибрат:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!
Эй муслима синглим, энди йўлга отлан,
Ҳақ юборган ҳукмларга қаноатлан
Сенга эринг жавоб берар, шундан шодлан:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг эмас!!!