UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

3 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
umma1704037599 Сhanged his profile picture
9 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
umma1704037599 Сhanged his profile picture
9 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Абу Зубайр айтадилар: “Жобирдан сўрадим: “Рўза тутмоқчи бўлган ва аъзон вақтида қўлида бир қадаҳ ичимлик бўлган киши нима қилиши керак?”  У зот: “Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида худди шу ҳолатни зикр қилдик, у зот: “Ичишга рухсат беринг”, дедилар. 

Аҳмад 3/348 ривояти.  Ҳофиз Ҳайсамий ҳадис иснодини ҳасан деб атаган.  Қаранг: “Мажмуъу-Ззауайд” 3/153.

Шайх Албоний айтадилар: “Ҳадисда: “Агар сизлардан бирингиз азонни  эшитса”, деган сўзлар иккинчи азон назарда тутилган.  Бу овқатдан бош тортиш азони деб нотўғри аталган биринчи азон эмас.  Биринчи азонни рад этиш азони дейишнинг суннатда асоси йўқлигини билишимиз керак”.

Ибн Масъуд розиёллоҳу анхунинг сўзларидан ривоят қилинади: “Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Билол кечаси эълон қилган азон ҳеч қачон сизларни тонгдан олдин таом ейшдан тўсмаслиги керак, чунки у азон сўзларини орангиздаги уйғоқларни турғазиш ва ухлаётганларни уйғотиш ва бомдод намози вақтини эълон қилишлик учун айтади".

Бухорий 621, Муслим 2/768 ривояти.

Ҳадиснинг бошқа бир ривоятида шундай дейлган: “Шундай экан, Ибн Умму Мактумни азон айтгунча еб-ичинглар”, дейилади.  Ибн Умму Мактум иккинчи азонни айтди, яъни бундан буён таомлар ҳаром бўлди, энди бомдод намози вақти келди. Лекин шунга қарамай, Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) истисно қилиб: “Агар сизлардан бирингиз азонни эшитса-ю, сизлардан бирингизнинг қўлида таом бўлса, ўша  (азонни) эшитса, ўзи ўқсин. уни емагунингизча қўйманг."

Шайх Албоний ҳам шундай деди: “Одамларнинг: “Кимки иккинчи азонни эшитса ва оғзида овқат бўлса, уни тупурсин" деган сўзлари фиқда ва суннатда қораланган. (Уларнинг бу гапи) Бу диндаги ҳаддан ошишлик, кескинлик ва чегарадан чиқишликдир. Бундан эса Аллоҳ ва Унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизни огоҳлантириб, шундай деган: “Диндаги ҳаддан ошишдан сақланинглар. Чунки сиздан аввалгилар динда ҳаддан ошгани учун ҳалок бўлган».

Насоий 2/49 ва Ибн Можа 2/242 ривояти.  Ҳадиснинг саҳиҳлигини ал-Ҳоким, Заҳабий, Нававий, Ибн Таймиялар тасдиқлаганлар.

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта, Аллоҳ Таоло Ўнинг чегаралари бузилганини ётирмагндек, Ўнинг енгилликларини қабул қилинганда ҳам севинади”, дедилар.

Аҳмад 2/108, Ибн Ҳиббон 2742, ва Қажоий 1078 ривояти. Саҳиҳ ҳадис.  Қаранг: “Саҳиҳ ат-тарғиб” 1059.

Ушбу далиллардан ҳулосалар шуки, Ислом шариати кўплаб енгиликлар берган, ушбу енгиликлардан бири ҳам айнан саҳарлик маҳалда. Мусулмон киши саҳарлик вақтидан ғулувга кетиб - саҳарлик вақтидан ўзиб кетиши мумкун эмас, ва шу билан бирга ҳам саҳарлик вақтидан аввалроқ оғизни эҳтиёт чораси учун беркитиб олиши Суннатга ҳилофдир.

Ҳадисда келганидек Тонг икки ҳил бўлади; ёлғончи ва ростгўй тонг. Ёлғончи тонг шуки, қоронғу осмон билан ер ўртасида оқ чизиқ пайдо бўлади ҳудди ёришиб кетадигандек бўлади. Аммо бир неча дақиқа туриб йўқолади. Бу маҳалда еб ишиш жоиз бўдади аммо бамдод намози жоиз бўлмайди. Энди ростгўй тонг шуки қоронғу осмон билан ер ўртасига уфқни айлантириб нур чизиғи тушади ва аста осмонга ёруғлик бера бошлайди. Мана шу маҳал еб ичиш ҳаром бўлган ва бамдод намози вақти кирган маҳал бўлади.

Шунинг учун саҳарлик қилаётган одам Бамдодга азон айтилишига оғзини ёпиб олмаслиги ёки оғзидаги таомни қайтариб чиқармаслиги керак.  Бир қатор ташқарига назар солади. Агар осмон билан ер ораси қоронғу бўлса уни зиммасида яна беш ўн дақиқа таомланиш иҳтиёри бўлади. Агар осмон билан ер орасига оқ чизиқ тушиб ёритишни бошлаган бўлса унда таомни тўҳтатади.

Ҳа шундай.

Валлоҳу аълам.

САҲАРЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА: 

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Субҳдан аввал таомланинг, албатта саҳарликда барака бор".

Баззор 1923 ва Муслим 1094 ривояти. 

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилаётганларга салавот айтурлар".

Аҳмад "Муснад" 3/12 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний ҳасан деган. Ахмад 3/12. 

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Аҳли китоблар билан бизнинг рўзамиз орасидаги фарқ - саҳарликдир.".

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Муслим 1096 ривояти.

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Бир қултум сув билан булсаҳам саҳарлик қилинг.

Ибн Ҳиббон 3467 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал-Жоме" 2945.

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Албатта саҳарликда яҳшилик бор, бас уни қолдирмангиз".

Аҳмад "Муснад" 11003 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг:  "Саҳиҳ ал-Жоме" 3683. 

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Мўминнинг энг ажойиб саҳарлиги - ҳурмодир"

Абу Довд 2345 ва Ибн Ҳиббон 2367 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ат-тарғийб" 1/448.

Ҳа Шундай.

Ифторлик вақти.

Жобир Ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Албатта, Аллоҳ Азза ва Жаллани ҳар бир ифтор маҳалида Жаҳаннамдан озод қиладиган кишилари борки, бу ҳар кечада содир бўлади!».

Ибн Можа 1643 ва Ибн Хузайма 1883 ривояти. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган.

📖 Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Агар кеча бу томондан еўринса - ва ул зот шарққа ишора қилдилар - кундуз шу ердан кетади - деб ғарбга ишора қилдилар: “Қуёш ботгандан кейин рўзадорларнинг рўзалари бузилади”. 

Бухорий (1954) ва Муслим (1100) ривояти.

Яна ривоят қилинишича, бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан бирига ифторлик таомини тайёрлашни буюрганларида, у: “Ё Расулуллоҳ, лекин ҳали ҳам кун ботмади?” деди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга жавоб бермай, яна ифторлик таёрлашни буюрдилар.  Бу ҳадис ровийиси: “Ифтор қилганимизда олдимизда ёруғликни кўрар эдик”, деди ва сўнг: “Агар биримиз туясига минса, қуёшни кўрар эди”, деди.

Бухорий (1955) вв Абду-р-Раззоқ (7594) ривояти.

«Биздан биримиз туясига минса, қуёшни кўрарди» деган сўзлар фақат Абду-р-Раззак ривоятида келган.

Шайхул-Ислом Ибн Таймия айтадилар: “Қуёш диски бутунлай йўқолиши билан, рўзадор уфқда қолган қизил нурга эътибор бермай, ифторлик қилиши керак”.  Қаранг: “Мажмуъул-фатава” 25/216.

Ёки шом намозига азон айтиши билан рўзадор ифтор қилиши керак.  Азон айтадиган муаззинга келсак, намоз вақтларини ва уларнинг таърифларини яхши билиши керак, чунки унинг зиммасида катта масъулият бор.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муаззинлар мусулмонларнинг ифторлик ва саҳарлткларини қўриқловчилардир”, дедилар.

Табароний ривояти.  Ҳофиз ал-Ҳайсамий, Имом Суютий ва Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деганлар.  Қаранг: “Саҳиҳ ал-Жомиъ” 6647.

Ифторга шошилиш кераклиги ҳақида.

Юқорида айтилганларнинг барчаси ушбу бўлимга ҳам тегишли.  Шунингдек, Саҳл ибн Саъд розиёллоҳу анҳудан  келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Одамлар ифторликни тезлатар эканлар яҳшиликда бўладилар ”. 

Бухорий 1957, Муслим 1092 ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Одамлар ифторликка шошаётган пайтда уларнинг Дини очиқ ойдин бўлишдан тўхтамайди, чунки яҳудийлар ва насронийлар уни кечиктирадилар”. 

Абу Довуд 2353, Ибн Можа 1698, Ибн Хузайма 2060 ва Ибн Ҳиббон 3500 ривояти. Насоий, Ҳоеим ва Албоний  ҳадисни ҳасан деган.  Қаранг: “Саҳиҳ ал-Жомиъ” 7689. Қаранг: “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” 1591.

Амр ибн Маймун айтадилар: “Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ифторликни ҳаммадан кўра тезлатар ва саҳарликни кечиктирар эдилар”.

Абдурразоқ ривояти.  Ҳофиз Ибн Абдул-Барр иснодни ишончли деб атади.  Шунингдек қаранг: Фотҳул Бори 4/199.

Рўзани нима билан ва қандай очиш керак?

Суннатга кўра рўзани очиш янги ёки қуритилган хурмо ёки сув билан бошланади. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Агар сизлардан бирингиз ифторлик қилса, хурмо билан ифтор қилсин, чунки, албатта унда барака бор. Агар хурмо топмаса, рўзасини сув билан очсин, чунки у поклайди». 

Абу Довуд 2355, ат-Термизий 658 ва 695, Ибн Можа 1699, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида 3505. Заҳабий. Саҳиҳ.

Бу намозни ўқишдан олдин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганидек, шом намозига азон айтилиши билан дарҳол рўзангизни очишингиз керак. 

Send as a message
Share on my page
Share in the group