Муслим 1096 ривояти.
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Бир қултум сув билан булсаҳам саҳарлик қилинг.
Ибн Ҳиббон 3467 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал-Жоме" 2945.
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Албатта саҳарликда яҳшилик бор, бас уни қолдирмангиз".
Аҳмад "Муснад" 11003 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал-Жоме" 3683.
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Мўминнинг энг ажойиб саҳарлиги - ҳурмодир"
Абу Довд 2345 ва Ибн Ҳиббон 2367 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ат-тарғийб" 1/448.
Ҳа Шундай.
Ифторлик вақти.
Жобир Ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Албатта, Аллоҳ Азза ва Жаллани ҳар бир ифтор маҳалида Жаҳаннамдан озод қиладиган кишилари борки, бу ҳар кечада содир бўлади!».
Ибн Можа 1643 ва Ибн Хузайма 1883 ривояти. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган.
📖 Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Агар кеча бу томондан еўринса - ва ул зот шарққа ишора қилдилар - кундуз шу ердан кетади - деб ғарбга ишора қилдилар: “Қуёш ботгандан кейин рўзадорларнинг рўзалари бузилади”.
Бухорий (1954) ва Муслим (1100) ривояти.
Яна ривоят қилинишича, бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан бирига ифторлик таомини тайёрлашни буюрганларида, у: “Ё Расулуллоҳ, лекин ҳали ҳам кун ботмади?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга жавоб бермай, яна ифторлик таёрлашни буюрдилар. Бу ҳадис ровийиси: “Ифтор қилганимизда олдимизда ёруғликни кўрар эдик”, деди ва сўнг: “Агар биримиз туясига минса, қуёшни кўрар эди”, деди.
Бухорий (1955) вв Абду-р-Раззоқ (7594) ривояти.
«Биздан биримиз туясига минса, қуёшни кўрарди» деган сўзлар фақат Абду-р-Раззак ривоятида келган.
Шайхул-Ислом Ибн Таймия айтадилар: “Қуёш диски бутунлай йўқолиши билан, рўзадор уфқда қолган қизил нурга эътибор бермай, ифторлик қилиши керак”. Қаранг: “Мажмуъул-фатава” 25/216.
Ёки шом намозига азон айтиши билан рўзадор ифтор қилиши керак. Азон айтадиган муаззинга келсак, намоз вақтларини ва уларнинг таърифларини яхши билиши керак, чунки унинг зиммасида катта масъулият бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муаззинлар мусулмонларнинг ифторлик ва саҳарлткларини қўриқловчилардир”, дедилар.
Табароний ривояти. Ҳофиз ал-Ҳайсамий, Имом Суютий ва Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деганлар. Қаранг: “Саҳиҳ ал-Жомиъ” 6647.
Ифторга шошилиш кераклиги ҳақида.
Юқорида айтилганларнинг барчаси ушбу бўлимга ҳам тегишли. Шунингдек, Саҳл ибн Саъд розиёллоҳу анҳудан келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Одамлар ифторликни тезлатар эканлар яҳшиликда бўладилар ”.
Бухорий 1957, Муслим 1092 ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Одамлар ифторликка шошаётган пайтда уларнинг Дини очиқ ойдин бўлишдан тўхтамайди, чунки яҳудийлар ва насронийлар уни кечиктирадилар”.
Абу Довуд 2353, Ибн Можа 1698, Ибн Хузайма 2060 ва Ибн Ҳиббон 3500 ривояти. Насоий, Ҳоеим ва Албоний ҳадисни ҳасан деган. Қаранг: “Саҳиҳ ал-Жомиъ” 7689. Қаранг: “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” 1591.
Амр ибн Маймун айтадилар: “Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ифторликни ҳаммадан кўра тезлатар ва саҳарликни кечиктирар эдилар”.
Абдурразоқ ривояти. Ҳофиз Ибн Абдул-Барр иснодни ишончли деб атади. Шунингдек қаранг: Фотҳул Бори 4/199.
Рўзани нима билан ва қандай очиш керак?
Суннатга кўра рўзани очиш янги ёки қуритилган хурмо ёки сув билан бошланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Агар сизлардан бирингиз ифторлик қилса, хурмо билан ифтор қилсин, чунки, албатта унда барака бор. Агар хурмо топмаса, рўзасини сув билан очсин, чунки у поклайди».
Абу Довуд 2355, ат-Термизий 658 ва 695, Ибн Можа 1699, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида 3505. Заҳабий. Саҳиҳ.
Бу намозни ўқишдан олдин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганидек, шом намозига азон айтилиши билан дарҳол рўзангизни очишингиз керак.