Translation is not possible.

Абу Зубайр айтадилар: “Жобирдан сўрадим: “Рўза тутмоқчи бўлган ва аъзон вақтида қўлида бир қадаҳ ичимлик бўлган киши нима қилиши керак?”  У зот: “Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида худди шу ҳолатни зикр қилдик, у зот: “Ичишга рухсат беринг”, дедилар. 

Аҳмад 3/348 ривояти.  Ҳофиз Ҳайсамий ҳадис иснодини ҳасан деб атаган.  Қаранг: “Мажмуъу-Ззауайд” 3/153.

Шайх Албоний айтадилар: “Ҳадисда: “Агар сизлардан бирингиз азонни  эшитса”, деган сўзлар иккинчи азон назарда тутилган.  Бу овқатдан бош тортиш азони деб нотўғри аталган биринчи азон эмас.  Биринчи азонни рад этиш азони дейишнинг суннатда асоси йўқлигини билишимиз керак”.

Ибн Масъуд розиёллоҳу анхунинг сўзларидан ривоят қилинади: “Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Билол кечаси эълон қилган азон ҳеч қачон сизларни тонгдан олдин таом ейшдан тўсмаслиги керак, чунки у азон сўзларини орангиздаги уйғоқларни турғазиш ва ухлаётганларни уйғотиш ва бомдод намози вақтини эълон қилишлик учун айтади".

Бухорий 621, Муслим 2/768 ривояти.

Ҳадиснинг бошқа бир ривоятида шундай дейлган: “Шундай экан, Ибн Умму Мактумни азон айтгунча еб-ичинглар”, дейилади.  Ибн Умму Мактум иккинчи азонни айтди, яъни бундан буён таомлар ҳаром бўлди, энди бомдод намози вақти келди. Лекин шунга қарамай, Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) истисно қилиб: “Агар сизлардан бирингиз азонни эшитса-ю, сизлардан бирингизнинг қўлида таом бўлса, ўша  (азонни) эшитса, ўзи ўқсин. уни емагунингизча қўйманг."

Шайх Албоний ҳам шундай деди: “Одамларнинг: “Кимки иккинчи азонни эшитса ва оғзида овқат бўлса, уни тупурсин" деган сўзлари фиқда ва суннатда қораланган. (Уларнинг бу гапи) Бу диндаги ҳаддан ошишлик, кескинлик ва чегарадан чиқишликдир. Бундан эса Аллоҳ ва Унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизни огоҳлантириб, шундай деган: “Диндаги ҳаддан ошишдан сақланинглар. Чунки сиздан аввалгилар динда ҳаддан ошгани учун ҳалок бўлган».

Насоий 2/49 ва Ибн Можа 2/242 ривояти.  Ҳадиснинг саҳиҳлигини ал-Ҳоким, Заҳабий, Нававий, Ибн Таймиялар тасдиқлаганлар.

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта, Аллоҳ Таоло Ўнинг чегаралари бузилганини ётирмагндек, Ўнинг енгилликларини қабул қилинганда ҳам севинади”, дедилар.

Аҳмад 2/108, Ибн Ҳиббон 2742, ва Қажоий 1078 ривояти. Саҳиҳ ҳадис.  Қаранг: “Саҳиҳ ат-тарғиб” 1059.

Ушбу далиллардан ҳулосалар шуки, Ислом шариати кўплаб енгиликлар берган, ушбу енгиликлардан бири ҳам айнан саҳарлик маҳалда. Мусулмон киши саҳарлик вақтидан ғулувга кетиб - саҳарлик вақтидан ўзиб кетиши мумкун эмас, ва шу билан бирга ҳам саҳарлик вақтидан аввалроқ оғизни эҳтиёт чораси учун беркитиб олиши Суннатга ҳилофдир.

Ҳадисда келганидек Тонг икки ҳил бўлади; ёлғончи ва ростгўй тонг. Ёлғончи тонг шуки, қоронғу осмон билан ер ўртасида оқ чизиқ пайдо бўлади ҳудди ёришиб кетадигандек бўлади. Аммо бир неча дақиқа туриб йўқолади. Бу маҳалда еб ишиш жоиз бўдади аммо бамдод намози жоиз бўлмайди. Энди ростгўй тонг шуки қоронғу осмон билан ер ўртасига уфқни айлантириб нур чизиғи тушади ва аста осмонга ёруғлик бера бошлайди. Мана шу маҳал еб ичиш ҳаром бўлган ва бамдод намози вақти кирган маҳал бўлади.

Шунинг учун саҳарлик қилаётган одам Бамдодга азон айтилишига оғзини ёпиб олмаслиги ёки оғзидаги таомни қайтариб чиқармаслиги керак.  Бир қатор ташқарига назар солади. Агар осмон билан ер ораси қоронғу бўлса уни зиммасида яна беш ўн дақиқа таомланиш иҳтиёри бўлади. Агар осмон билан ер орасига оқ чизиқ тушиб ёритишни бошлаган бўлса унда таомни тўҳтатади.

Ҳа шундай.

Валлоҳу аълам.

САҲАРЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА: 

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Субҳдан аввал таомланинг, албатта саҳарликда барака бор".

Баззор 1923 ва Муслим 1094 ривояти. 

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилаётганларга салавот айтурлар".

Аҳмад "Муснад" 3/12 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний ҳасан деган. Ахмад 3/12. 

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Аҳли китоблар билан бизнинг рўзамиз орасидаги фарқ - саҳарликдир.".

Send as a message
Share on my page
Share in the group