Ismoil Abduqahharov Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Одамлар орасида лайлатул қадр кечаси фақат йигирма еттинчи кечада бўлади деб ўйлайдиган кишилар ҳам бор.

Ваҳолангки бу шайтоннинг аврашидир.

Бу фараз кўпчилик инсонлар зеҳнига Аллоҳ азза ва жаллага бошқа кечаларда ҳам юзланишларидан юз буришлари учун ўрнашиб қолган.

Имом Бутий.

Абдуллоҳ Ғуломов.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Рамазоннинг аввалида камчиликларга йўл қўйиб, охирини яхши ўтказган киши аввалини яхши ўтказиб, охирида камчиликларга йўл қўйган кишидан яхшироқ. Зеро, ҳадисда: «Албатта амаллар хотималарига кўра эътибор қилинади», дейилган.

Шайх Абдулазиз Тoрифий

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ДУНЁ КОВУШИМГА САЖДА ҚИЛДИ

Сўнгги бобурий Баҳодиршоҳ замонида яшаган, ҳужжатул-ислом Қосимун Нонутвийнинг олдига Мерад шаҳрининг ҳокими Илоҳийбаҳш катта бир идишда олтин ва пулларни олиб, ҳадя қилгани келибди. Йўлда ўйлабди: “Мен қилгандек ҳадяни у зотга ҳеч ким қилмаган бўлса керак”. Шу пайт Қосимун Нонутвий Масжиди Чаттанинг олдида сочларини олдириб ўтирган экан. Ҳоким салом берибди. У зот алик олибдию, лекин унга қарамабди. Илтифот кўрмаган ҳоким мақсадга ўтибди:

- Ҳазрат, сизга бу ҳадяни олиб келган эдим...

- Сенинг ҳадянгни олишга менинг ҳожатим йўқ.

- Сизнинг олишга ҳожатингиз бўлмаса, менинг беришга ҳожатим бор. Савоб олмоқчиман.

- Мен Девбанд мадрасидан 7,5 рупий ойлик оламан. Бу менинг бир ойлик рўзғоримга етади. 8 рупий олиб қўйсам, ярмини нима қиларкинман деб кечаси ухлолмай чиқаман. Сенинг бир қоп пулингни нима қиламан.

Ҳоким кўнглидан ўтказибди: “Ўзи олмаса, шогирдларига бўлиб берса бўлмасмикан?”. Шайхул Ислом шу заҳоти дебди:

- Агар сенинг кўнглингда бу пулларни шогирдларга бўлиб бериш бўлса, ўзинг бўлиб берақол. Мен аралашмайман.

Ҳоким шарманда бўлиб, аста масжиддан чиқибди-да, остонада турган шайхнинг ковуши устига барча пулларни тўкиб кетаверибди.

Қосимун Нонутвий масжиддан чиқиб қараса ковушлари йўқ. Пулга умуман э’тибор бермай ковушни қидираверибди. Шогирдлари пулларнинг тагидан ковушни топиб бергач, шайх пулларни олинглар ҳам демай кетаверибди.

Миёнжий деган халфаси “наҳот шунча пулгаям қарамадия” деб ҳайрон бўлиб турса, шайх айтган эканлар:

- Одамлар дунё топаман деб ковушда юравериб, ковушлари ейилиб кетяпти. Аммо мен дунё демасдан Худо деганим учун дунё ковушимга сажда қилиб юборди…

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ДОКТОР АБДУЛҲАЙ [НЕЪМАТ]

Ҳазрати Доктор Абдулҳай оддий доктор бўлган лекин саодатни avliyoullohdan кўп суҳбат қилгандан олган экан. Ҳозир дунё уламоларининг диндорларининг айтишига қараганда ер шарида биринчи номерли одамлар бири Сурияда халафлик курт одам олим Рамазон Бутий. Биттаси ҳиндлардан Муҳаммад Тақий Усмоний ер юзида банкларнинг муассиси. Ўша зотларнинг устозлари Доктор Абдулҳай. У олим эмас лекин унинг фазилати борки яхшининг ёнида юрган "Ҳакимул умматнинг" ёнида юрган.

Ўша кишининг қизиқ, қизиқ гаплари бор Муҳаммад Тақий Усмоний айтадиларки шунча китоб ўқиганман, 1000 дан ошиқ китоб ёзганман, лекин мен ёзган китобларимнинг ичидан Доктор Абдулҳайнинг гапини топиб бўлмайди дейди. Илмлар бор ҳаммасини китобдан олиб бўлмас экан. Илмлар бор шу синасининг рўпарасида ўтирсангиз оласиз, қалбидан бўлмаса олиб бўлмай дейди.

Бир гапи бор: Бир жойга кирдик ифторлик вақтида ҳаммамиз таёр турибмиз енгларимизни шимариб шу ол деса, оламиз дейди. Кейин Ҳазрат Доктор Абдулҳай айтибди, тўхтанглар олдин мен сизларга бир гап айтаман кейин овқатни оласан дебди. Кейин Ҳазрат марҳамат қилсинлар шунда у киши айтиларки: Худои Таоло берган неъматни ўзи дебди русча этганда "проста" овқатнинг ўзи неъмат бўлади агар ачиб қолган бўлсаям. У ачиб қолган овқатни қорни очиб ўлатурган одам билади ачиганига қарамайди дебди. Овқатнинг ўзи неъмат агар ачиган бўлган бўлсаям.

Агар дастурхонда овқат бўлса ширин бўлса ва унинг ёнида агар ачигани бўлса қўлингиз бееҳтиёр ширини тарафга қараб чўзилади. Демак, малъум бўлдики овқатнинг ширини алоҳида иккинчи неъмат бўлади. Овқат бор, овқат ширин лекин овқатни дунёда одамлар икки ҳил қилиб ейди. Бир одам бор ота онасига айтмаган ширин-ширин сўзларни 4-5 харомхўрларнинг олдида лаганбардорлик қилиб туриб "патҳалимлик" билан ейди, бунақа овқат ейишликни хор бўлиб ейшлик дейди. Бир одам бор ўзи ҳалол меҳнат қилиб катта қилган фарзандларинг ҳалолдан овқат олиб келиб онажон буни олинг, дадажон буни олинг дейди бу овқат ейшликни иззат билан ейишлик дейди. Бир одам бор сени азиз меҳмон қилиб ўйинга бориб чақириб келади, бунинг отини иззат билан еийшлик дейди. Демак, овқатни ҳамма бир хил йемас экан. Иззат билан ейишлик овқатни учинчи неъмати экан дейди.

Овқат бўлса, овқат ширин ҳам бўлса, иззат ҳам жойида бўлса лекин овқатни талаб қиладиган иштаҳо бўлмаса ҳалиги иззатлар ҳам бир пул, ширин ҳам бир пул. Демак, овқатни ўша ҳазм қилиб турадиган ошқозони ишлатиб тургани бу Аллоҳ таолонинг бизга берган тўртинчи неъмати экан.

Овқат бор, овқат ширин, иззат ҳам жойида бўлса, иштоҳа ҳам бор бўлса ошқозон ишлаб турса лекин эшикни кимдир тақилатиб туриб.. "Эй номард 2 ой олдин олган қарзингни қачон берсан" деса, ҳалиги ишларнинг ҳаммаси бир тийинга чиқиб кетади. Демак, овқатнинг тепасида кўнгилни ғаш қиладиган шунақанги мусибатнинг йўқлиги у ҳам бир неъмат дебди.

Ҳаммаси бўлса ширин ҳам, иззат ҳам бор, иштоҳа ҳам жойида, қарзингиз ҳам йўқ лекин якка мохов бўлиб овқат ейишликнинг дунёда бундан оғир мусибат бўлмайди дебди.. 4-5 фарзандингиз ёки ошно оғайниларингиз билан ўтириб ейишлик бу Аллоҳ таоло берган яна бир неъмат.. қани овқатга қарасинлар дебди..

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group