Translation is not possible.

ДУНЁ КОВУШИМГА САЖДА ҚИЛДИ

Сўнгги бобурий Баҳодиршоҳ замонида яшаган, ҳужжатул-ислом Қосимун Нонутвийнинг олдига Мерад шаҳрининг ҳокими Илоҳийбаҳш катта бир идишда олтин ва пулларни олиб, ҳадя қилгани келибди. Йўлда ўйлабди: “Мен қилгандек ҳадяни у зотга ҳеч ким қилмаган бўлса керак”. Шу пайт Қосимун Нонутвий Масжиди Чаттанинг олдида сочларини олдириб ўтирган экан. Ҳоким салом берибди. У зот алик олибдию, лекин унга қарамабди. Илтифот кўрмаган ҳоким мақсадга ўтибди:

- Ҳазрат, сизга бу ҳадяни олиб келган эдим...

- Сенинг ҳадянгни олишга менинг ҳожатим йўқ.

- Сизнинг олишга ҳожатингиз бўлмаса, менинг беришга ҳожатим бор. Савоб олмоқчиман.

- Мен Девбанд мадрасидан 7,5 рупий ойлик оламан. Бу менинг бир ойлик рўзғоримга етади. 8 рупий олиб қўйсам, ярмини нима қиларкинман деб кечаси ухлолмай чиқаман. Сенинг бир қоп пулингни нима қиламан.

Ҳоким кўнглидан ўтказибди: “Ўзи олмаса, шогирдларига бўлиб берса бўлмасмикан?”. Шайхул Ислом шу заҳоти дебди:

- Агар сенинг кўнглингда бу пулларни шогирдларга бўлиб бериш бўлса, ўзинг бўлиб берақол. Мен аралашмайман.

Ҳоким шарманда бўлиб, аста масжиддан чиқибди-да, остонада турган шайхнинг ковуши устига барча пулларни тўкиб кетаверибди.

Қосимун Нонутвий масжиддан чиқиб қараса ковушлари йўқ. Пулга умуман э’тибор бермай ковушни қидираверибди. Шогирдлари пулларнинг тагидан ковушни топиб бергач, шайх пулларни олинглар ҳам демай кетаверибди.

Миёнжий деган халфаси “наҳот шунча пулгаям қарамадия” деб ҳайрон бўлиб турса, шайх айтган эканлар:

- Одамлар дунё топаман деб ковушда юравериб, ковушлари ейилиб кетяпти. Аммо мен дунё демасдан Худо деганим учун дунё ковушимга сажда қилиб юборди…

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group