МАШҚДА ГАП КЎП.
Энди тушуниб етяпман: яхши яшаш учун ўз касбингизни, ҳунарингизни бошқалардан кўпроқ билишингиз зарур эка
Масалан, боғбон, ўқитувчи ёки устасиз.
Боғбонсиз. Боғдорчиликка оид кўп китоб ўқисангиз, устозлардан амалиётни ўргансангиз, тажрибалар қилиб кўрсангиз, амалда натижага эришсангиз, эл орасида уста боғбон бўлиб таниласиз ва боғ барпо қиламан, боғимдан мўл ҳосил олмоқчиман деганларнинг бари сизга югиради.
Дейлик, ўқитувчисиз. Ўз фанингизга оид кўп илмий мақолалар ўқиган, устозлар сухбатини тинглаган бўлсангиз, табиийки, дарсингиз қизиқарли бўлади, ўқувчилар талантингизни тез пайқайди ва шогирдларингиз, сиздан илм ўрганувчилар сони кўпаяди.
Устасиз. Ўзингиз яхши биласиз: одамлар қўлида пул кўтариб зўр устани излаб юради.
Бир кунда 100$ пул топадиган сартарошни билардим.
Хуллас, кўп пул топиш ва чиройли ҳаёт кечириш учун ўз касбингиз, ҳунарингизни бошқалардан аъло билишингиз даркор.
Эринманг. Сериал кўриб диванда чўзилиб ётманг. Чойхонада ялпайиб ўтиришни сизга ярашмайди. Бўш вақт бўлди дегунча илмингизни, ҳунарингизни такомиллаштиришга ҳаракат қилаверинг. Ҳунарингиз қанча зиёда бўлса, пулингиз шунча кўп бўлади.
Худо инсонга чексиз имкониятлар берган.
Шоир айтганидек:
Ҳиммат камарини боғласа инсон,
Осмонни ҳам ерга туширар осон.
Хато қилишдан чўчиманг.
Хатоларимиз энг аъло устозимиздир.
Одамлар: "Шаҳарда энг зўр дўхтир ким?" - дея бир-биридан сўроқлаб юради.
Мени ўзим доим яхши молдўхтир, яхши аграномни излаб юраиан.
Ўз ҳунарини юксак даражада биладиган косиб бўлинг. Пулдорларга 500$ туфли тикасиз.
Ўқинг. Ўрганинг. Тажриба қилинг.
Машқда гап кўп.
.. ва ҳалол инсон бўлинг.
Раҳимжон Раҳмат,
ёзувчи-шоир, адабиётшунос олим