UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Олдингилар шарафли кишилар ўғирлик қилса кечириб, заиф кишиларни жазолар эди...

Оиша (розияллоҳу анҳо) айтадилар:

«Махзум қабиласидан бўлган бир аёл қарзга нарса олиб уни қайтармас, тан олмас эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлини кесишни буюрдилар. Аёлнинг қариндош-уруғлари Усома ибн Зайднинг олдига келиб, у билан гаплашишди.

Усома Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга аёл ҳақида гапирган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Усома, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳадларидан биронта ҳад борасида ҳам ўртага тушганингни кўрмайин», дедилар.

Сўнг туриб одамларга қарата шундай ҳитоб қилдилар: «Албатта, сизлардан олдин ўтганлар агар ораларида шарафли, обрўли киши ўғирлик қилса афв этиб, заиф киши ўғирлик қилса, қўлини кесганлари сабабли ҳалок бўлганлар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар ўғри Муҳаммаднинг қизи Фотима бўлганида ҳам, албатта, қўлини кесган бўлардим». Кейин ўғри аёлнинг қўли кесилди» (Аҳмад, Муслим, Насоий ривояти).

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ўлимни эслаш, умрни қисқартирмайди...

Яхши суҳбат бўлибди. Тўлиқ видеога ҳавола изоҳда 👇

#ислам #сунна

6 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Аллоҳнинг зикридан қалблар ором олар, кўзлар намланарди. Мусибат ариб, роҳат бошланганда эса кўзлардан ёш қуриди. Вақт ўтди – зикрдан олинадиган улгу қалбгача етиб бормай қўйди.

Йа, Робб! Тилимиз қуримасидан бизни Сенинг раҳматинг ичида бўлатуриб шукр қилувчи, солих ва зокир бандаларингдан қил.

Сен Қодирсан, биз қодир эмасмиз...

#ислам #дуа

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

“Биз шундай зотларни кўрдик, сиз гуноҳингиз сабабли азобланишдан қўрқишингиздан кўра улар яхши амалларининг қабул бўлмай, юзларига урилишидан кўпроқ қўрқардилар”.

Ҳасан Басрий

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Bismillah...

Bu birinchi post)

Send as a message
Share on my page
Share in the group