Translation is not possible.

Олдингилар шарафли кишилар ўғирлик қилса кечириб, заиф кишиларни жазолар эди...

Оиша (розияллоҳу анҳо) айтадилар:

«Махзум қабиласидан бўлган бир аёл қарзга нарса олиб уни қайтармас, тан олмас эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлини кесишни буюрдилар. Аёлнинг қариндош-уруғлари Усома ибн Зайднинг олдига келиб, у билан гаплашишди.

Усома Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга аёл ҳақида гапирган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Усома, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳадларидан биронта ҳад борасида ҳам ўртага тушганингни кўрмайин», дедилар.

Сўнг туриб одамларга қарата шундай ҳитоб қилдилар: «Албатта, сизлардан олдин ўтганлар агар ораларида шарафли, обрўли киши ўғирлик қилса афв этиб, заиф киши ўғирлик қилса, қўлини кесганлари сабабли ҳалок бўлганлар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар ўғри Муҳаммаднинг қизи Фотима бўлганида ҳам, албатта, қўлини кесган бўлардим». Кейин ўғри аёлнинг қўли кесилди» (Аҳмад, Муслим, Насоий ривояти).

Send as a message
Share on my page
Share in the group