UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
1
Followers
1
Translation is not possible.

4 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ҳ И К О Я.

Тобеъинлардан бўлган бир жамоъат Абу Синоннинг зиёратига чиқишди, етиб келиб у кишини ҳузурларига кириб ўтирдилар.

У киши айтдилар-ки:

- Қўшнимнинг акалари вафот қилиб қолдилар, шунга биргалашиб зиёрат қилиб таъзия ҳам билдириб келайлик деб айтдилар.

Муҳаммад бин Юсуф ал-Кизъяний айтадилар: Бас биргалашиб турдик ва ўша қўшни кишиникига кирдик. У кишининг акалари ўлганига кўп йиғлаб жазабага тушганини кўрдик. Таъзиямизни ва тасаллимизни билдирдик лекин у киши тасаллиймизни қабул қилмади.

Шунда биз у кишига айтдик:

- Ўлимнинг йўли чорасизлигини билмайсизми?

Айтдилар:

- Биламан, лекин менинг йиғлашим сабаби шу-ки, акам туну кунда азобдадир.

Шунда биз у кишига:

- Аллоҳ таъоло сизга ғойибни билдириб қўйдими?

- Йўқ, акамни дафн қилиб тупроғни устига тортдик сўнгра инсонлар кетганида акамнинг қабри ёнига ўтирдим, шунда мен қабрдан бир товушни эшитдим.

У айтарди-ки:

- Оҳ! Мени ёлғиз ташлаб кетишди. Азоб мени қамраб олди, лекин мен ҳоли-ҳаётимда рўза тутдим, намозни ҳам ўқиган эдим.

- Кейин мен уни ҳолатини кўриб, гапларини эшитиб йиғладим, сўнгра унинг ҳолатига назар қилишим учун қабрни ковлаб тупроғини олдим. Шу вақт қабрдан оловнинг шуъласи кўринди ва акамнинг бўйнида эса оловдан бўлган маржон бор эди. Акамнинг ҳолaтига раҳм қилдим ва унга бўйнидаги оловдан бўлган маржонни ечиш учун қўлимни чўздим, кўлим бармоқларим куйди, - деди.

Сўнгра бизга куйган ва қорайиб колган қўлини кўрсатди.

Кейин сўзларини давом этиб

- Турпоқни устига қайтардим ва кетдим. Айтингчи!? Унинг ҳолатига қандай йиғламай қандай хафа бўлмай?

Шунда биз унинг акасини дунёда қилган ишидан сўрадик.

Бизга жавобан айтдики

- Акам ҳаётлик даврида ўзининг молу давлатидан закот бермас эдилар.

Шунда ҳаммаларимиз бир ояти каримани эсладик:

«Аллоҳ ўзининг фазлидан уларга ато қилган нарсага баҳиллик қилганлар - буни ўзлари учун яхшилик деб хисобламасинлар. Асло! Бу улар учун ёмондир. Яқинда қиёмат кунида баҳиллик қилган нарсалари (ўз бўйинларига) бўйинтуруқ қилиб илиб қўйилади»

(Оли-имрон/180 оят)

- Сени аканга қабрдаги азоб то қиёматгача шошилибди дедик. Сўнгра уни ҳузуридан чиқиб кетдик. Ва Росулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дўстлари бўлмиш Абу Зарни ёнига бордик ва унга бўлган воқеъани айтиб бердик. Ва яна айтдик:

- Яҳудийлар ва насронийларнинг ўлганини кўрардик лекин уларда бундай ишни кўрмаганмиз! Шунда у киши бизга насиҳат қилиб айтдилар:

- Улар шак-шубҳасиз дўзахдадирлар, сизларга Аллоҳ кўрсатган ишлар эса аҳли иймон хақидадир. Токи сизлар эътибор қилишинглар учун ва бундан ибрат олишинглар учун дедилар.

Аллоҳ таъоло айтади:

«Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди. Кимки кўрса ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман»,

(ал-анъом сураси/104 оят)

Мукошафатул қулуб китобидан.

Бизнинг манзил👇

👉 @Avliyolar_uz |

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Дуонинг кучи.

Ўтган хафта бир иш бўлди. Ёзгани эриндим, бутун вақт борида ёзиб қўяй кимгадир ибрат бўлса ажаб эмас.

Хар йили йил бошида пулга қийналаман , бу сафар ўтган йили чиқимларим кўпайиб кетиб янада қийинлашди.

Идорага кирсам кассир пул йўқ , хаққингизни олиб бўлгансиз дейди. Бировдан қарз сўрай десам пулим йўқлигига ишонмайди.

Ишчилар келишни бошлашган. Уларнинг йўл кираси , хужжатлари учун анча пул керак . Бошим қатди.

Бир кун олдин кассага киргандим кассир ҳаммадан кўп пулни сиз оласиз, сиздан бошқалар ҳам бор , уларни ҳам ўйлаш керак деб ғудранди .

Соат ўнга яқинлашиб қолди , бугун пул топмасам эртага янги келаётган ишчиларга йўл кира тўлаш керак , прописка қилиш керак , диққатим ошди.

Ҳа майли , яхшиси аямга телефон қилай қолгани бир гап бўлар дедим.

Хар куни эрталаб мен турдим яхшиман , ишга кетяпман деб , кечқурун мен ишдан келдим деб аямга видео қўнғироқ қиламан.

Телефон қилдим , диққатлигимни сездирмай деб иложи борича кулиб гаплашдим.

Суҳбат охирида аям бугун ўғлинг дуо олгани кирмадия шошилди шекилли , ке сени дуо қилиб қўёрей ўғлинга ҳам тегадида деб дуога қўл очди. Болам юзинг ҳамиша ёруғ истаранг иссиғ бўлсин , Худо Ўзидан бошқага муҳтож қилмасин эл олди бўлиб эркалаб юргин , ҳамиша дуоларинг ижобат бўлсин деб дуо қилди.

Омин деб турибману ҳаёлим пулда , кассирнинг кечаги муомиласида. Хоп ая рахмат деб телефонни ўчирдим.

Идорага келиб иккинчи қаватга кўтариляпману яна кечагидек муомила қилса уришиб кетмасамда деб ўйланаман. Идора ходимларига иложи борича қаттиқ муомила қилмайман , чунки бошлиғимиз ўзбек. Мусулмонларга , айниқса ўзбекларга кўп яхшилик қилади , менга ҳам жуда кўп яхшилик қилади , агар уларни менга ёмон муомила қилгани кўрса уришиб беради. Шунинг учун ходимларга қаттиқ гапиришдан ўзимни тияман.

Бошлиғим хар қанча катта одам бўлса ҳам ўзбек , мусофир , мени деб ходимлари билан ораси бузилишини ҳоҳламайман.

Хуллас эшикни очиб минг ўй билан здравствуйте дейишимни биламан худди кутган одами келгандек все про вас помню , отправили 250 хватит деса бўладими , гапимни йўқотиб қўйдим. Иее кеча кўп пул оляпсиз деб нолиётган аёл бугун қўйдек ювош бўлиб қолибдими дедим ўзимга ўзим.

Чиқиб мошинага ўтириб Худога шукримни айтимда аямнинг дуоси эсимга тушиб кетди ,, болам юзинг ҳамиша ёруғ истаранг иссиғ бўлсин , Худо Ўзидан бошқага муҳтож қилмасин ,, кўзимдан ёш чиқиб кетди , пул унганига эмас , дуони бир соатда ижобат бўлганига.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди.

Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:

1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ.

2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди.

3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман.

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Аллоҳ таоло мусулмон аҳлига ушбу кунни барокатли қилсин.

Қалбида заррача имони бўлган жами инсониятни тақводорлардан қилсин.

Мусулмон оммасини бирлаштириб золимлар устидан ғолиб қилсин.

Send as a message
Share on my page
Share in the group