Translation is not possible.

Ҳ И К О Я.

Тобеъинлардан бўлган бир жамоъат Абу Синоннинг зиёратига чиқишди, етиб келиб у кишини ҳузурларига кириб ўтирдилар.

У киши айтдилар-ки:

- Қўшнимнинг акалари вафот қилиб қолдилар, шунга биргалашиб зиёрат қилиб таъзия ҳам билдириб келайлик деб айтдилар.

Муҳаммад бин Юсуф ал-Кизъяний айтадилар: Бас биргалашиб турдик ва ўша қўшни кишиникига кирдик. У кишининг акалари ўлганига кўп йиғлаб жазабага тушганини кўрдик. Таъзиямизни ва тасаллимизни билдирдик лекин у киши тасаллиймизни қабул қилмади.

Шунда биз у кишига айтдик:

- Ўлимнинг йўли чорасизлигини билмайсизми?

Айтдилар:

- Биламан, лекин менинг йиғлашим сабаби шу-ки, акам туну кунда азобдадир.

Шунда биз у кишига:

- Аллоҳ таъоло сизга ғойибни билдириб қўйдими?

- Йўқ, акамни дафн қилиб тупроғни устига тортдик сўнгра инсонлар кетганида акамнинг қабри ёнига ўтирдим, шунда мен қабрдан бир товушни эшитдим.

У айтарди-ки:

- Оҳ! Мени ёлғиз ташлаб кетишди. Азоб мени қамраб олди, лекин мен ҳоли-ҳаётимда рўза тутдим, намозни ҳам ўқиган эдим.

- Кейин мен уни ҳолатини кўриб, гапларини эшитиб йиғладим, сўнгра унинг ҳолатига назар қилишим учун қабрни ковлаб тупроғини олдим. Шу вақт қабрдан оловнинг шуъласи кўринди ва акамнинг бўйнида эса оловдан бўлган маржон бор эди. Акамнинг ҳолaтига раҳм қилдим ва унга бўйнидаги оловдан бўлган маржонни ечиш учун қўлимни чўздим, кўлим бармоқларим куйди, - деди.

Сўнгра бизга куйган ва қорайиб колган қўлини кўрсатди.

Кейин сўзларини давом этиб

- Турпоқни устига қайтардим ва кетдим. Айтингчи!? Унинг ҳолатига қандай йиғламай қандай хафа бўлмай?

Шунда биз унинг акасини дунёда қилган ишидан сўрадик.

Бизга жавобан айтдики

- Акам ҳаётлик даврида ўзининг молу давлатидан закот бермас эдилар.

Шунда ҳаммаларимиз бир ояти каримани эсладик:

«Аллоҳ ўзининг фазлидан уларга ато қилган нарсага баҳиллик қилганлар - буни ўзлари учун яхшилик деб хисобламасинлар. Асло! Бу улар учун ёмондир. Яқинда қиёмат кунида баҳиллик қилган нарсалари (ўз бўйинларига) бўйинтуруқ қилиб илиб қўйилади»

(Оли-имрон/180 оят)

- Сени аканга қабрдаги азоб то қиёматгача шошилибди дедик. Сўнгра уни ҳузуридан чиқиб кетдик. Ва Росулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дўстлари бўлмиш Абу Зарни ёнига бордик ва унга бўлган воқеъани айтиб бердик. Ва яна айтдик:

- Яҳудийлар ва насронийларнинг ўлганини кўрардик лекин уларда бундай ишни кўрмаганмиз! Шунда у киши бизга насиҳат қилиб айтдилар:

- Улар шак-шубҳасиз дўзахдадирлар, сизларга Аллоҳ кўрсатган ишлар эса аҳли иймон хақидадир. Токи сизлар эътибор қилишинглар учун ва бундан ибрат олишинглар учун дедилар.

Аллоҳ таъоло айтади:

«Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди. Кимки кўрса ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман»,

(ал-анъом сураси/104 оят)

Мукошафатул қулуб китобидан.

Бизнинг манзил👇

👉 @Avliyolar_uz |

Send as a message
Share on my page
Share in the group