UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.
⚡️За сутки оккупанты совершили 4 массовых убийства. Погибло более 50 человек, 124 ранены.
 
Пару часов назад нацисты нанесли удар по школе Салах ад-Дин, где погибло 5 человек, 10 детей ранены.
 
Минздрав Газы: Мы призываем все международные учреждения принять необходимые меры для защиты больницы мучеников Аль-Акса, а также медицинского персонала и пациентов, находящихся в ней, в центре Газы, по мере приближения израильской наземной операции.
image
image
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Эрнинг аёли сатри ва ҳижобига қаттиқ ғайратидан аёлнинг жаҳли чиқмаслиги лозим.
Чунки эркакларнинг назари неқадар ёмонлигини эркаклар яхши билади.
 
Эрнинг бу ғайрати ва аёлнинг буни тушуниши комил иффатдандир.
 
Mubashshir Ahmad
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#‎Манзиллар
 
Бировга ёмонлик қилган унинг кўзига кўринмай юради. Аллоҳга гуноҳ қилганнинг ҳам ҳоли шу. Фарз ибодатларни минг хижолатла тугатиб оладида, нафлларини тўхтатади, кўринишга уялиб. Қаерга яширинмасин кўрадиган Зот эканига иқрор бўлсада, Ҳузурига чиққани бети чидамайди.
Қанчалар разолат бу гуноҳ деганлари..
 
MubashshirAhmad
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Abror Zohidov ёзяптилар:
 
Миллат жиддий синовда – гендеринггаям, гендерингнинг директоригаям...
 
Яқин-яқингача ҳам “хориждан турли лойиҳаларга пул тикишади, “Гендер тенглик”, “Жинсий эркинлик”, “ЛГБТ” каби тушунчалар ривожи учун грантлар ажратишади”, деганларида ишонмасдим. Англаяпманки, ўлардек гўл бўлган эканман!
 
Нега? “Ўзбек қизига бокиралик ортиқча юк, қизларимизга эркинлик!” дея бонг ураётган Муҳаббат Мамирова билан бир муддат бирга ишлаганман.
 
Туппа-тузук қиз эди назаримда. Ишдан кетди, хорижга бориб келди, турли лойиҳаларда қатнаша бошлади.
 
Яқинда анави беқасам майдақадам билан қилган чиқишлари бутун жамиятни ларзага келтирди – миллатнинг неча минг йиллик анъанасига, оила негизига, ибогаю-иффатга очиқдан-очиқ зарба берди.
 
Савол туғилади – шу қизларнинг онаси бокира бўлмаганда отаси унга уйланармиди? Булар туғилармиди?
 
Тушунишимча, шу даражага етишибдики, энди уларга бу гаплар қизиқ эмас. Наинки ўз оиласига, балки ўзбекнинг қадриятларига, эътиқодига тупуриб қўйишган!
 
Хўш, нима қилмоқ керак? Булар вақти-вақти билан бош кўтаришяпти. Бурноғи йили Бозоров дегани “бесоқолбозларнинг ҳуқуқи” дея бир искаланганди. Мақсад аниқ бўлган – “ҳуқууууқ” деб қичқириб кўрилади, ҳеч ким индамаса, кетини тоғорадай қилиб намойиш бошлайди.
 
Ҳартугул бундан жирканган жамият кўча усулида ҳам, қонуний жиҳатдан ҳам ўз вақтида жавоб берди ва энасиникига тиқиб юборди. (Уларга ўша пайт қилган жавобимни изоҳда қолдирдим)
 
Шундан кейин тинчиб кетишган “лойиҳалар” энди янги кўринишда намоён бўлмоқда. Номлари жарангдор – гендер тенглик!
 
Қизиғи, улар аёллар обрўсини кўтаришнинг асосий йўли сифатида эркаклар обрўсини тўкишни кўришади.
 
Бундай қичқираётганлар гендер тенглик деган аслида зарур тушунчани ҳам ўз ноғорасига ўйнатишмоқчи, аёллар ҳуқуқлари учун қилинган расмий ҳаракатларни ҳам йўққа чиқаришмоқчи.
 
Янада ажабланарлиси – бундай шиорлар билан чиққанларнинг бирортасида тузук-қуруқ оила йўқ. Ё эри қочиб қутилган, ё ҳали эрга тегмаган.
 
Сен ўзи битта оилани эплай олмай туриб, кимга ақл ўргатасан?! Э сенинг гендеринггаям, гендерингнинг директоригаям...
 
Миллат жиддий синовга тушди, “инсон ҳуқуқлари” деган тушунчани ўз мақсадлари йўлида бошқараётган ва ўзи бошқарилаётган гуруҳлар пайдо бўлди. Пул учун ғурурни сотадиган, эркинлик дея ўзлигини кемирадиганлар майдонга чиқди.
 
Ҳушёр бўлайлик!
 
P.S.: Кимгадир тегиб кетган бўлса, бир жойига қалампир тиқсин. Дебатда ҳам, судда ҳам кўришишга тайёрман!
 
Аброр Зоҳидов
 
(Биламан, қўполлашдим. Лекин бу мавзуда юмшоқлик билан гапириб бўлмайди)
 
MubashshirAhmad
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
ШОШИЛМАНГ!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига Басраликлар гуруҳи келишди. Умар розияллоҳу анҳу улар ичидан Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳда ақл, дин ва вазминликни кўргач уни бир йил ушлаб қолди. Бир йилдан сўнг ундан сўради:
- Эй Аҳнаф! Сени нега бир йил тутиб қолганимизни биласанми?
Аҳнаф деди:
- Йўқ, эй мўъминлар амири!
Умар розияллоҳу анҳу деди:
- Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга билимдон мунофиқлардан эҳтиёт бўлишимни тайинлаганлар. Сени ўшалардан деб ўйлаб қўрққан эдим!
Сўнг Умар розияллоҳу анҳу унга Басрадаги омилига мактуб бериб юборди. Мактубда шундай ёзилган эди:
"Аҳнаф ибн Қайс Басра аҳлининг саййидидир!".
 
Илк таассуротлар жуда муҳим. Аммо бироз танишиш лозим. Бирдан илк таассуротга асосланиб ҳукм чиқармаслик керак.
 
Барчамиз аввалги лаҳзалардан таъсирланиб, унга кўра ҳукм чиқариб алам тортганмиз. Бироз яшаб ўргангандан сўнг қанийди яқинлашмаганимда эди, дея надомат қилганмиз.
Ўзингизни илк туйғулар гирдобига отманг. Шошилманг. Чунки кўп куйишларга сабаб куйишдан олдинги илк илиқ лаҳзалар бўлади!
 
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг
Send as a message
Share on my page
Share in the group