Translation is not possible.

Abror Zohidov ёзяптилар:

Миллат жиддий синовда – гендеринггаям, гендерингнинг директоригаям...

Яқин-яқингача ҳам “хориждан турли лойиҳаларга пул тикишади, “Гендер тенглик”, “Жинсий эркинлик”, “ЛГБТ” каби тушунчалар ривожи учун грантлар ажратишади”, деганларида ишонмасдим. Англаяпманки, ўлардек гўл бўлган эканман!

Нега? “Ўзбек қизига бокиралик ортиқча юк, қизларимизга эркинлик!” дея бонг ураётган Муҳаббат Мамирова билан бир муддат бирга ишлаганман.

Туппа-тузук қиз эди назаримда. Ишдан кетди, хорижга бориб келди, турли лойиҳаларда қатнаша бошлади.

Яқинда анави беқасам майдақадам билан қилган чиқишлари бутун жамиятни ларзага келтирди – миллатнинг неча минг йиллик анъанасига, оила негизига, ибогаю-иффатга очиқдан-очиқ зарба берди.

Савол туғилади – шу қизларнинг онаси бокира бўлмаганда отаси унга уйланармиди? Булар туғилармиди?

Тушунишимча, шу даражага етишибдики, энди уларга бу гаплар қизиқ эмас. Наинки ўз оиласига, балки ўзбекнинг қадриятларига, эътиқодига тупуриб қўйишган!

Хўш, нима қилмоқ керак? Булар вақти-вақти билан бош кўтаришяпти. Бурноғи йили Бозоров дегани “бесоқолбозларнинг ҳуқуқи” дея бир искаланганди. Мақсад аниқ бўлган – “ҳуқууууқ” деб қичқириб кўрилади, ҳеч ким индамаса, кетини тоғорадай қилиб намойиш бошлайди.

Ҳартугул бундан жирканган жамият кўча усулида ҳам, қонуний жиҳатдан ҳам ўз вақтида жавоб берди ва энасиникига тиқиб юборди. (Уларга ўша пайт қилган жавобимни изоҳда қолдирдим)

Шундан кейин тинчиб кетишган “лойиҳалар” энди янги кўринишда намоён бўлмоқда. Номлари жарангдор – гендер тенглик!

Қизиғи, улар аёллар обрўсини кўтаришнинг асосий йўли сифатида эркаклар обрўсини тўкишни кўришади.

Бундай қичқираётганлар гендер тенглик деган аслида зарур тушунчани ҳам ўз ноғорасига ўйнатишмоқчи, аёллар ҳуқуқлари учун қилинган расмий ҳаракатларни ҳам йўққа чиқаришмоқчи.

Янада ажабланарлиси – бундай шиорлар билан чиққанларнинг бирортасида тузук-қуруқ оила йўқ. Ё эри қочиб қутилган, ё ҳали эрга тегмаган.

Сен ўзи битта оилани эплай олмай туриб, кимга ақл ўргатасан?! Э сенинг гендеринггаям, гендерингнинг директоригаям...

Миллат жиддий синовга тушди, “инсон ҳуқуқлари” деган тушунчани ўз мақсадлари йўлида бошқараётган ва ўзи бошқарилаётган гуруҳлар пайдо бўлди. Пул учун ғурурни сотадиган, эркинлик дея ўзлигини кемирадиганлар майдонга чиқди.

Ҳушёр бўлайлик!

P.S.: Кимгадир тегиб кетган бўлса, бир жойига қалампир тиқсин. Дебатда ҳам, судда ҳам кўришишга тайёрман!

Аброр Зоҳидов

(Биламан, қўполлашдим. Лекин бу мавзуда юмшоқлик билан гапириб бўлмайди)

MubashshirAhmad

Send as a message
Share on my page
Share in the group