Sunnatilla Abrorov shared a
\"Бу қиз фақат саройларга ярашади\\\"
Саид ибн Мусайяб Мадинаи мунавварада пайғамбаримиз масжидларида дарс берадиган забардаст олим эдилар. У зот Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг илмини эгаллаган шогирд куёвлари бўлганлар. Саид ибн Мусайябнинг қизлари илм ва жамолда таърифи кетган эди. Ўша даврда ҳукмронлик қилган халифа Абдулмалик ибн Марвон ўзидан кейин тахтга келувчи валиаҳди Валидга шу қизни олиб бермоқчи бўлади. Қиз билан бир кўришган ва бир маротаба суҳбатлашган инсон: «бу қиз фақат саройга ярашади», деб баҳо берарди.
Чанги уфқни тўлдириб халифа чопарлари Мадинага совчи бўлиб келди. Совчилар рад жавобини олиб ортга қайтиб кетади. Халифа совчиларини қуруқ жўнатган олим шогирдлар даврасига келиб, дарсни бошлайдилар. Икки-уч кундан бери дарсга қатнашмаётган Абу Вадоа деган шогирдларига қарата:
– Қаерлардасан? Кўринмайсан? – дедилар.
– Аёлим оламдан ўтди. Шу боис дарсларга келолмадим.
– Бизга хабар бермабсанда, Аллоҳ раҳмат қилсин, жойи жаннатда бўлсин.
– Омийн.
– Бошқа аёл топдингми?
– Тақсир, уч дирҳами бор фақирга ким ҳам қизини берарди.
– Саид беради.
– Саид?!
– Ҳа, мен Саид. Агар қизимни берсам, оласанми?
Йигит эсанкираб қолди, лекин сездирмай:
– Албатта, – деди.
Саид ибн Мусайяб жамоат ичида овозларини бир оз кўтариб никоҳ хутбасини бошладилар. Аллоҳга ҳамду сано, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва саломдан кейин: «Мен, Саид ибн Мусайяб, қизим фалончини уч дирҳам маҳр билан фалончи ўғли фалончига никоҳладим», – дедилар.
Воқеани йигитнинг ўзи давом эттиради.
Масжиддан чиқиб, нима қилишни билмай қолдим. Кечагина қайғу,бугун эса қувонч. Тўғри уйга келдим. Шомга азон айтилди. Ўша куни рўза эдим, бир бурда нон ва зайтун ёғи билан ифтор қилдим. Миямни «кимдан қарз олсам экан?» деган савол чулғаб олди. Тўртта одам чақириб олдига дастурхон ёзишга уйда ҳеч вақо йўқ.
«Кимдан қарз олсам экан?». Шу хаёллар билан қийналиб ўтирсам, эшик тақиллаб қолди.
– Ким у?
– Мен, Саид.
Қайси Саид экан деб эшикни очдим. Не кўз билан кўрайки, остонада улуғ тобеин, забардаст олим Саид ибн Мусайяб турардилар. Хаёлимдан ҳамма Саидлар ўтган эди. Лекин Саид ибн Мусайяб келадилар деб ҳеч ўйламаган эдим. Чунки у киши қирқ йилдан бери масжид ва уйлари орасида қатнайдилар холос. Зарурат бўлмаган жойга бормасдилар.
– Келсинлар, тақсир. Марҳабо, чақиртирганларида ўзим етиб борар эдим.
– Йўқ, биз сизни зиёрат қилишимиз ҳақлироқ.
– Буюринг.
– Сиз уйланган киши бир кеча аёлсиз қолишингизни маъқул кўрмадим. Шунинг учун хотинингизни олиб келган эдим, – деб қизларини ичкарига киргазиб юбордилар. – Боя никоҳ ўқилган хотинингиз шу қиз, – деб эшикни беркитиб, кетиб қолдилар.
Нима қилишни билмай карахт бўлиб қолдим. Қиз ўта ҳаёли экан, айтишларича отаси ва маҳрамларидан бошқа бегона эркакга кўзи тушмаган экан. Эшик олдида иккимиз ёлғиз қолдик. Қиз ҳаёдан ҳушидан кетиб ерга йиқилди. Уйда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Тезда қўшниларни чақирдим. Уларнинг хотинлари ёрдамга чиқди.
Онамни чақиртириб келдим. Бўлган воқеанинг ҳаммасини онамга сўзлаб бердим.
– Бор, ичкари уйга кир. Уч кунгача кўзимизга кўринма, – деди онам.
– Хўп бўлади, – деб улар кўзидан ғоиб бўлдим.
Уч кундан кейин рафиқам олдига кирдим. Одамлар мақтаганича бор экан. Бир ойдан кейин устоз ҳузурига бордим. Дарс тугагач:
– Ҳалиги «одам» яхши юрибдими? – дедилар.
– Жуда соз, яхшилар, – дедим.
– У «одам» кўнглингизга ёқмайдиган иш қилса, уйда ҳасса бордир, – деб кулиб қўйдилар.
Уйга келдим. Уйга етишимга бир киши мени чақириб қолди:
– Мана буни олар экансиз.
– Нима бу?
– Билмадим, Саид ибн Мусайяб бердилар.
Тугунни очиб қарасам, йигирма минг дирҳам экан. Эртаси куни китобларни олиб дарсга кетаётсам, хотиним:
– Қаёққа? – деб қолди.
– Саид ибн Мусайябнинг ёнларига, дарсга кетяпман.
– Дарсга бормай қўяверинг. Ўтиринг, Саид ибн Мусайябнинг илмини ўзим бераман, – деди.
"Бу қиз фақат саройларга ярашади"

Comment
Share
Send as a message
Share on my page
Share in the group