UMMA TOKEN INVESTOR

About me

47

Translation is not possible.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Алий, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар». Ибн Сунний ривояти.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#kun_mavzusi
❗️ Гуноҳ учун бериладиган жазоларнинг энг қўрқинчлиси— яширин жазодир.
Масалан, намоздаги хушунинг йўқлиги, вақтни тақсимлай олмаслик, Қуръоннинг устидан тафаккур қилолмаслик, ҳаттоки тунги намозларда ҳам Аллоҳ билан ўртада тўсиқ бўлиши.
Бундай инсонларга бошқа инсоннинг ўлим хабари, насиҳат ва маъвизалар таъсир қилмайди.
У Қуръон оятларини эшитади, лекин маъносини тушунмайди, оятлар унинг қалбига кирмайди.
Намозларини қазо қилиши, яхшиликдан қочиши, эҳсон ва садақаларга енгил қараши.
Кимнингдир ғийбати билан банд бўлиши, ҳасад қилиши, зулм етказиши...
Буларнинг барчаси аслида Аллоҳнинг бандасига берган яширин жазоларидир!
Бандасини Ўзидан, Ўзининг зикридан узиб қўйиши.
Нақадар ҳам қўрқинчли...
Гуноҳлар инсонни шу ҳолга келтиради.
Аввал қийналади, кейин кўникади, кейин одатга киради ва ниҳоят гуноҳ инсонга енгил бўлиб қолади.
Роббим паноҳ берсин!
@Globaltahliluz
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#kun_mavzusi
❗️ Маъсиятлар сабаб ёпилган Аллоҳнинг раҳмат эшиклари истиғфор билан очилур.
فَقُلۡتُ ٱسۡتَغۡفِرُوا۟ رَبَّكُمۡ إِنَّهُۥ كَانَ غَفَّارࣰا .یُرۡسِلِ ٱلسَّمَاۤءَ عَلَیۡكُم مِّدۡرَارࣰا.  وَیُمۡدِدۡكُم بِأَمۡوَ ⁠لࣲ وَبَنِینَ وَیَجۡعَل لَّكُمۡ جَنَّـٰتࣲ وَیَجۡعَل لَّكُمۡ أَنۡهَـٰرࣰا .
Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У Зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир. (Нуҳ сураси 10-12 оятлар)
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
🎧
3 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
🗣“Уммат хорлигининг энг юқори даражаси – у мазлум бўла туриб, душмани томонидан ўз зулмига ўзи сабабчи эканига ишонтирилишидир.
Натижада уммат душманини ҳаддан ошган золим эмас, балки “тарбия берувчи” ва “йўлга солувчи муаллим” сифатида кўра бошлайди”, дейди Шайх Абдулазиз Торифий.
✔️Ҳақиқатдан ҳам зулмнинг энг хатарлиси – фикрий зулм. Инсон фикран енгилса, у ўзини ҳимоя қилмай қўяди. Душман шундай муҳит яратадики, мазлум охир-оқибат ўзини айбдор деб билади ва ҳатто золимни “раҳнамо” деб қабул қилади.
Натижада эса руҳий қуллик юзага келади.
Бу ҳолатга Фиръавн ва унинг қавми ёрқин мисол: у зулм қилди, лекин энг каттаси – одамларнинг онгини эгаллади. Қавми унинг ботил даъвосини қабул қилиб, унга итоат қилди.
Хулоса шуки, ҳақиқий озодлик — фикр ва ақида озодлигидир. Зулмни зулм деб танимаган инсон ундан ҳеч қачон қутула олмайди.
ⓒАбдуллатиф Абдураҳим
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group