Новза масжиди олдида доим бир аёл садақа сўраб ўтиради. Намоз вақти кирса ниқобини тақиб олади. Бошқа вақтлар юзи очиқ. Қўлида 20 млн сиғадиган пакет ушлаб олган, лекин "Минг сўм беринг!" дейди.
Олдин офисим Новзада эди. Ҳар масжидга чиққанимда "Ҳа, опа! Бизнеслар бўлаяптими?" деб қўярдим. Кулиб, "Раҳмат, бўлаяпти" дерди.
———
Яна шу масжид олдида ёши катта, соч-соқоли оппоқ қария туради. Узун чопон кийиб олган (қишин-ёзин). Бошида панамаси бор. Кўзини кўр инсондай қилади. Қўлида ҳассаси бор. Намоз вақтлари масжид олдига келади. Жума намозларда 30ёшлар атрофидаги ўғли билан бирга келади. Асосан ҳар куни "Буюк Ипак Йўли" метроси ёнидаги "MaxWay" таомхонасида катта лаваш ва Coca-Cola сотиб олади.
———
Максим Горькийдаги янги масжид олдида ниқоб кийган қиз қўлида пакет ушлаб, тиланчилик қилади. Қарашлари маюс, овозини ингичка қилиб гапиради. Масжиддан узоқлашса ниқобини кўтаради. Бир марта телефонда гаплашиб кетаётганини кўргандим: "Ммм… қаттасан? Кемисами, лаваш йирду..."
———
Нега буларни айтаяпман?
Умуман масжид олдида турганларга эҳсон бериш керак эмас.
Мана шундай инсонлар сабаб асл муҳтожларга шубҳа билан қараймиз.
Эҳсон қилмоқчимисиз?
Мардикор бозорга боринг. Аёллар кўп. Ҳалол меҳнат илинжида, баданини фахшдан қизғониб, мардикорлик қиладиганлар бор.
Эҳсон қилмоқчимисиз?
Онкологик шифохонага боринг. Беморлар кўп. Истаганингизни суриштирсангиз дори ва муолажадан қийналаётган бўлади.
Эҳсон қилмоқчимисиз?
Кўча-кўйда хоним ва сомса сотиб кун кечирадиган онахонлар бор. 4000 сўмлик хонимни 10.000 сўмдан олиб, қайтимини олишни "унутиб" кетинг. Бу ҳам эҳсон...
#ibrat
@odamlar_orasida2