UMMA TOKEN INVESTOR

Orifxon Muhammadaliyev Сhanged his profile picture
10 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

“КИМ ИСЛОМДА ЯХШИ ЙЎЛНИ ЖОРИЙ ҚИЛСА!”.

Бир гуруҳ аъробийлар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келишди. Уларнинг аҳволи жуда ҳам оғир эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишиларни уларга садақа беришга чақирдилар. Кишилар садақа қилмай туриб қолишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундан хафа бўлдилар. Бу нарса у зотнинг юзларидан билинди...

Бироздан сўнг ансорлардан бири киши бир ҳамёнда кумуш олиб келиб садақа қилди. Ундан кейин яна бир киши садақа қилди. Уларни кўрган бошқалар ҳам садақа қилишни бошлашди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хурсанд бўлдилар. Бу нарса у зотнинг юзларидан билинди. Сўнгра дедилар:

“Ким исломда бир яхши йўлни жорий қилса, унга унинг ажри ва ундан кейин унга амал қилганларнинг ҳам ажри ёзилади. Амал қилганларнинг ажридан эса ҳеч нарса камайтирилмайди.

Ким исломда бир ёмон йўлни жорий қилса, унга унинг гуноҳи ва ундан кейин унга амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ёзилади. Амал қилганларнинг гуноҳидан эса ҳеч нарса камайтирилмайди!”.

Қизингизнинг маҳрини катта сўраманг. Куёвни ҳар-хил талаблар билан қийнаманг. Келин томонга ҳам ҳар-хил солиқлар солманг. Ўзгаларга ўрнак бўлинг. Тарозунгизда бу албатта тош босади.

Тўйни камхаражт қилинг. Одамни оз айтинг. Ундан тежаган пулингизни бошқа эҳтиёжларингизга ишлатинг. Кимдир сизга эргашса ажрингиз кўпаяди.

Жанозадан кейинги маъракаларга барҳам беринг. Қирқ, йигирма, эллик икки, йил оши, маййитга бағишланган зўрма-зўраки ифторлик ва ҳоказоларга нуқта қўйинг. Кимдир сизга эргашса ажрингиз зиёда бўлади. Бу йўлда маломатчининг маломатидан қўрқманг. Муҳими сиз Пайғамбарлар йўлидасиз!

Уйингизда ижарага турганлар агар тўлай олмасдан қийналишса уларни кечиринг. Кўчага ҳайдаманг уларни. Шояд кимдир сизга эргашса. Ана шунда ажрингиз кўпаяди.

Йилида битта талабанинг харажатларини кўтаринг. Шартнома тўловларини қилиб беринг. Кимдир бу ишда сизга эргашса ажрнинг тагида қолиб кетасиз.

Шифокор бўлсангиз бир ойда битта беморни бепул кўринг. Шояд бирор ҳамкасбингиз сизга эргашса. Ана шунда ажрингиз кўпаяди.

Уйингиз, дарвозангиз олдида чироқ ёқиб қўйинг. Ўтганлар хатарсиз ўтишсин. Кечаси қоқилмасин. Ўтаётганлардан кимгадир бу ишингиз маъқул тушиб сизга эргашса ажрингиз кўпаяди.

Олдинроқ бир нарса ўқиган эдим. Бир киши ёзади:

“Мен Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳар куни минг марта саловот айтаман. Бунинг ортидан келадиган баракани ва кўп енгилликни кўрганман!”.

Мен ҳам унга ўхшаб унинг ишини такрорладим. Аллоҳнинг ажиб лутфини ва баракасини кўрдим. Мен у кишини танимайман. Аммо мен бир неча йиллардан бери Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтаман. У эса менга савобда шерик бўлаяпти иншаллоҳ!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group