I
Қўлимда тутганим қаламми билмам,
Кўксимни тўлдирган аламми билмам,
Зулматла бурканган хонамда бир ман,
Ўзимдам Ўзингга шикоятим бор.
Шафақга термулган кўзларим беҳол,
Боқибон атрофга бўладурман лол,
Йўлбарс ўлакса ер, панжалари шол,
Золим қашқирлардан ҳикоятим бор.
Тогги шабнам мисол беғубор ҳислар,
Минг умид, минг ишонч боғлабон кўзлар,
Чошгоҳгача бормай ўзгарар туслар,
Бир чақмоқ синдирар матонатим бор.
Шамол улоқтирган ночор ҳазондек,
Кечам жазирама, эртам тўзондек,
Тополмай бир рафиқ, қуруқ ўзандек,
Бир мавжли дарёга муножотим бор.
II
Яралар саноқсиз, йўқ малҳам,
Шиорлар баланду–кор мубҳам,
Гулзорим кутмоқда бир одам,
Келса гар тутажак бир байъатим бор.
Булбуллар жам бўлмиш қафасга,
Нола не?! қувват йўқ нафасга,
Ножинслик урф эмиш ҳавасга,
Илоҳо яхшиям Қиёматинг бор!
Маънолар излайман наводан,
Қарғалар сайраган садодан,
Чиқолмай юз йиллик хатодан,
Афсусдан қурган бир иморатим бор.
Барчаси фонийдир, ўзинг ҳақ,
Мен муҳтож бир фақир, сен Раззоқ,
Ходимга Маҳдумдан бордир ҳақ,
Бир дона сўражак ҳидоятим бор.
Ўзимдан Ўзингга шикоятим бор...
23:36. 18.03.2024. Умиджон Хасанов
@umidjon_xasanov
I
Қўлимда тутганим қаламми билмам,
Кўксимни тўлдирган аламми билмам,
Зулматла бурканган хонамда бир ман,
Ўзимдам Ўзингга шикоятим бор.
Шафақга термулган кўзларим беҳол,
Боқибон атрофга бўладурман лол,
Йўлбарс ўлакса ер, панжалари шол,
Золим қашқирлардан ҳикоятим бор.
Тогги шабнам мисол беғубор ҳислар,
Минг умид, минг ишонч боғлабон кўзлар,
Чошгоҳгача бормай ўзгарар туслар,
Бир чақмоқ синдирар матонатим бор.
Шамол улоқтирган ночор ҳазондек,
Кечам жазирама, эртам тўзондек,
Тополмай бир рафиқ, қуруқ ўзандек,
Бир мавжли дарёга муножотим бор.
II
Яралар саноқсиз, йўқ малҳам,
Шиорлар баланду–кор мубҳам,
Гулзорим кутмоқда бир одам,
Келса гар тутажак бир байъатим бор.
Булбуллар жам бўлмиш қафасга,
Нола не?! қувват йўқ нафасга,
Ножинслик урф эмиш ҳавасга,
Илоҳо яхшиям Қиёматинг бор!
Маънолар излайман наводан,
Қарғалар сайраган садодан,
Чиқолмай юз йиллик хатодан,
Афсусдан қурган бир иморатим бор.
Барчаси фонийдир, ўзинг ҳақ,
Мен муҳтож бир фақир, сен Раззоқ,
Ходимга Маҳдумдан бордир ҳақ,
Бир дона сўражак ҳидоятим бор.
Ўзимдан Ўзингга шикоятим бор...
23:36. 18.03.2024. Умиджон Хасанов
@umidjon_xasanov