Алишер Навои бобомиз ўзининг "Маҳбуб-ул-қулуб" асарида, артистлар ҳақида шундай баҳо қолдирган экан☝️
"Аммо хонанда ва созандаларнинг саёқлари, гарчи ғамни тарқатувчи, шодлик таратувчи бўлсалар ҳам, лекин ҳақиқатда пасткаш ва тиланчилардир. Бундай ашулачи ва чолғувчилар зорланиб ва ялинчоқлик билан пул топадилар.
Агар буюрувчидан инъом-эҳсон бўлса, унинг хизматини бажарадилар. Суҳбатда ноз-неъмат тўкин бўлса, улар ҳар қандай амр-фармонни бажаришга тайёрдирлар.
Агар базмда маишат кам бўлса, улар ноз-истиғно ва инжиқлик билан қилиқ кўрсатадилар. Ва агар ноз-неъмат деган нарса тамом йўқ бўлса, уларнинг кўнгли сендан узилди ҳисоб. Улар агарчи йил бўйи сенинг эҳсонингдан баҳраманд бўлган эсалар-да, ёнингдан танимай ўтиб кетаверадилар. Оз олсалар — ерга урадилар; кўп олсалар — қадрламайдилар.
Уларнинг кўпчилиги ахлоқсиз, бадфеъл, қолганлари ҳам ўлгудай қайсар ва дағал сўзли бўладилар. Ҳаракатлари ҳаддан ташқари тутуриқсиз сўзларидек, гаплари эса бемаҳал қилган нозларидек, улар вафо деган фазилатдан бенасиб қолганлар, шунинг учун вафодорлар улар олдида қадрсиз ва хароб.
Вафосиз муғанний—ҳаёсиз муттаҳам. Агар йиллар бўйи иззат-ҳурмат қилиб, унга едириб-ичирган бўлсанг ҳам бир гал уни қуруқ қўйсанг-сендан кечади, танимайди, қўяди.
Булар эркак сувратидаги таннозлар ва башанг кийим кийган уйбузар ахлоқсизлардир. Улар қўшиқ айтиб ва соз чалиб, баъзиларни таловчи, йўлтўсарлардир. Ҳеч кимга бу фитна дуч келмагай, чунки овозидан нажот қуши учиб кетади, қуш қўнмоқчи бўлса, доим довул уради, бу билан ўша қушни узоқ муддатга ҳуркитиб юбориш мумкин…”
Shuhrat Barlas feysbuk sahifasidan.