UMMA TOKEN INVESTOR

mubashshir shared a
Translation is not possible.

Влогерлар томонидан бойлар ҳаёти, бизнеси ҳамда топкан ва ишлатадиган пули ҳақида сўзлайдиган видео-кўрсатувлар кўпайиб кетди. Пулни ҳалолдан топиб, ҳалолга сарфлаётган ва халққа манфаати тегаётган тадбиркор ҳақида бир нарса демоқчи эмасман. Аммо монополия-ю, коррупция орқали қўлга киритилган бизнеслари ва зебу-зийнатлари ҳақида оғиз кўпиртириб мақтанаётганларни оммага олиб чиқиш тўғри иш эмас. Ҳатто мафиоз ё кўча болаларини ҳам кўкларга кўтаришяпти. Бу билан бор бахт бойликда деган тушунчани ёшлар онгига сингдиришяпти.

Илгари биз кўрсатувларда кўриб катта бўлганимиз ўқитувчи ё адибнинг ҳаётини ҳеч ким намуна ўлароқ тарғиб қилмаяпти. Агар кўрсатса ҳам, уларникидек миллионлаб эмас, балки бир-икки минггина "просмотр" бўлса керак.

Ўйлаб кўрсам, қадимда бузғунчи бойлар отахони - Қоруннинг ҳаёти ҳам қолганлар учун қизиқарли бўлган экан. Бу ҳақда Қуръон шундай ҳикоя қилади:

"Бас, у (Қорун) қавми ҳузурига зебу зийнати ила чиқди. Ҳаёти дунёни хоҳлайдиганлар: «Қани энди бизга ҳам Қорунга берилган нарсадан бўлса эди. Ҳақиқатда у улуғ насиба эгасидир», дедилар. (Молу дунёсига ишониб мутакаббирлик билан ғурурга кетган, дунёда бузғунчилик қилишга уринган, ношукр одамга фақат ҳаёти дунёни ўйлайдиган кишиларгина ҳавас қилиши мумкин. Ушбу дунёнинг беш кунлик матоҳига эришишдан бошқа мақсади йўқларгина ўша туғёнкор, бузғунчига ўхшаган бўлишни орзу қилиши мумкин. Ана ўшаларгина ғурурга кетган мазкур мутакаббирни «улуғ насиба эгаси, дейиши мумкин.) ("Қасас" сураси, 79-оят).

Ҳолбуки Қоруннинг оқибати яхши бўлмади:

"Бас, Биз уни ва унинг ҳовли-жойини ерга ютдирдик. Унга Аллоҳ (азоби)дан ёрдам берадиган гуруҳ ҳам бўлмади, унинг ўзи нусратга эришгувчилардан ҳам бўлмади. (Ҳаммаси оддийгина тугади. Қорунни ҳам, ҳовли-жойини ҳам ер ютди-қўйди. Қорун ҳам, унинг бойликлари ҳам, кибру ҳавоси ҳам йўқ бўлди-кетди. Қорунга Аллоҳнинг азоби келганида унга ёрдам берувчи топилмади. Унинг ўзи ҳам илми ила, молу дунёси ила ўзини қутқариб қола олмади.)". ("Қасас" сураёи, 81-оят).

Кимга ҳавас қилиб, кимнинг изидан юришга эътиборли бўлайлик.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
mubashshir shared a
Translation is not possible.

#Мутафаккирлар

Ким йўлни узоқ санаса юриши секинлашади.

Имом Жавзий

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Assalomu alaykum va rahmatulloh !

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group