UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, хотинини амакисига мақтаб қолибди. Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда ўз уйига меҳмон бўлиб боришини тайинлабди.

Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб: "Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел", дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб, ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди...

Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: "Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига "Кўрдингизми?" дегандай кулиб қарабди-да, "Бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб, қайтармоқчи бўлганида жувон:

– Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса, туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман! – деб норозилигини баён қилибди.

Шунда амаки жиянига деган экан:

– Кўрдингми, жиян, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай, ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади.

Фаросатли аёл йўғини ҳам саришта қилади, фаросатсиз эса борини ҳам эплолмайди!

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

Ибрат излаганга — ибратдир дунёdan olindi

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Миллат муҳтож, жуда ҳам муҳтож,

Кимгалигин айтай сизларга:

Қорбобомас қори бобога,

Қорқиз эмас қори қизларга!

© Абдурроҳман Мешаян

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Кўрар кўзга ажаб сўфинамосан,

Ниҳонда нафси итга мубталосан..

Тилингда халқ аро тасбиҳу таҳлил,

Ва лекин ботининг тазвир ила ҳийл.

Тилингда халқ ичинда ваъз ила дарс,

Ва лекин ботинингда онча йўқ тарс.

Ниҳонда – яширинча, одамлар кўрмай турганда

Тасбиҳ – субҳаналлоҳ дейиш

Таҳлил – ла илаҳа иллаллоҳ дейиш

Тазвир – қалбакилик

Ҳийл – ҳийла, найранг

Тарс – қўрқув (Аллоҳдан қўрқиш)

Устоз Сайфуллоҳ Носирхон

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group