UMMA TOKEN INVESTOR

Followers
0
There are no followers
Translation is not possible.

Ҳадис_665

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта шаҳид учун Роббисининг ҳузурида еттита хислат бор:

1) Қонидан оққан биринчи қатраси билан унинг гуноҳлари кечирилади.

2) Жаннатдаги ўрнини жони чиқмай кўриб туради.

3) Иймон зийнати билан зийнатланади.

4) Қабр азобидан ва қиёматдаги даҳшатлардан омонда бўлади.

5) Бошига виқор тожи кийдирилади. Ундаги бир дона ёқут дунё ва ундаги барча нарсалардан афзал бўлади.

6) Етмиш иккита ҳури айнга уйлантирилади.

7) Яқин қариндошларидан етмиш кишини шафоат қилади».

✍️Аҳмад ва Табороний ривояти (Уббода ибн Собит розияллоҳу анҳудан)

Аллоҳ таъоло Қуръонда айтади: «Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар» [3-169].

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Ҳадис_669

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса иймоннинг аслидандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз».

✍️Абу Довуд ривояти

«Лаа илаҳа иллаллоҳ», деган кимсага тегмаслик» Яъни, калимаи шаҳодатни айтиб, ўзининг мусулмонлигини билдириб турган кишига тегмаслик, унинг жонига, молига зарар етказмаслик зарур. Зоҳирида мусулмон бўлиб кўриниб, Исломнинг зоҳирий амалларини қилаётганлар билан мусулмонча муомала қилинаверади. Кишиларнинг ички сирлари ва ҳисоб-китоблари Аллоҳнинг Ўзига ҳавола.

«Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз». Яъни, калимани айтиб, зоҳирида мусулмон бўлиб кўринган одамни қилган гуноҳ иши туфайли кофирга чиқармаймиз. У кофир эмас, осий мўмин бўлади.

«Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз». Яъни, калимани айтиб, Исломни зоҳиридан кўрсатиб турган одамни амали туфайли Ислом миллатидан чиқармаймиз. Бундай одамларга амалига яраша тайин қилинган шаръий жазо берилади.

  

Send as a message
Share on my page
Share in the group
ابو عروة Сhanged his profile picture
7 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:

— Беҳад гуноҳкорман, — дебдилар, — шу касалимга қарши доринг борми?

Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:

— Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил. Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди!

Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:

— Ё, Роббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!!

“Ҳикмат ва нишонга урилган сўзлар”

Send as a message
Share on my page
Share in the group