Translation is not possible.

Ҳадис_665

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта шаҳид учун Роббисининг ҳузурида еттита хислат бор:

1) Қонидан оққан биринчи қатраси билан унинг гуноҳлари кечирилади.

2) Жаннатдаги ўрнини жони чиқмай кўриб туради.

3) Иймон зийнати билан зийнатланади.

4) Қабр азобидан ва қиёматдаги даҳшатлардан омонда бўлади.

5) Бошига виқор тожи кийдирилади. Ундаги бир дона ёқут дунё ва ундаги барча нарсалардан афзал бўлади.

6) Етмиш иккита ҳури айнга уйлантирилади.

7) Яқин қариндошларидан етмиш кишини шафоат қилади».

✍️Аҳмад ва Табороний ривояти (Уббода ибн Собит розияллоҳу анҳудан)

Аллоҳ таъоло Қуръонда айтади: «Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар» [3-169].

Send as a message
Share on my page
Share in the group