UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
0
No followings
Translation is not possible.

Дарс N 5.

"Ислом Асослари".

Энг зарурий диний илмлар.

Таржимон ва матн муаллифи: Устоз Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий Ҳафизаҳуллоҳ.

Шайх Абдуллоҳ ибн Мухаммад Ал Абдарий айтди: "Бутун оламлар Роббиси, тирик, азалий ва абадий бор, ҳар бир яралмишга унинг тақдирини белгилаган Аллоҳга ҳамду - сано бўлсин.

Пайғамбарларнинг энг охиргиси ва энг суюкли банда, Мухаммад Пайғамбарга, унинг мусулмон оила - аъзолари ва саҳобаларига ҳам, саловоту - саломларимиз бўлсин.

Ундан кейин: Албатта, бу Мухтасар китоби Имом Абу Ҳанифа мазҳаби бўйича ёзилган ва ўзида энг зарурий диний илмларни жам этган.

Бу зарурий диний илмларни билмаслик, ҳеч қайси мукаллафга рухсат этилмайди, яъни бу илмларни билишлик, ҳар бир мукаллаф учун фарз.

Зарурий диний илмлар қуйидаги саволларни ўз ичига олган:

1) Эътиқод (Иймон) масалалари;

2) Таҳорат;

3) Намоз;

4) Рўза;

5) Закот;

6) Ҳаж;

7) Қисман олди - сотди саволлари;

8) Юрак гуноҳлари;

9) Тил ва бошқа аъзо гуноҳлари.

Эзгу амаллар қабул бўлиши учун, мусулмон банда бу зарурий диний илмларни ихлос билан ўрганиши керак.

Биз бу китобимизга "Имом Абу Ҳанифа мазҳаби бўйича энг зарурий диний илмлар билан таъминловчи, Мухтасар Ал Абдарий" деб ном бердик.

Камоли - ҳурмат ила, дуоларингизга муҳтожлигин билдириб, Шайҳ Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Ал Абдарий.

Давоми телеграм каналимизда:

https://t.me/ALIFBODaudHadji1984

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Дарс N 4.

"Ислом Асослари".

Энг зарурий диний илмлар.

Таржимон ва матн муаллифи: Устоз Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий Ҳафизаҳуллоҳ.

Мавзу: Аллоҳни "Ар Рохмаану" ва "Ар Рохийму" Исм ва Сифатлари билан танишув.

Шайх Мубарок ибн Мухаммад Ал Жазарий, Ибн Ал Асийри, ўзини шоҳ асари саналмиш "Ан Ниҳаяту Фий Ал Ғорийби Ал Ҳадийси Ва Ал Асари" китобида шундай деди:

"Ар Рохмаану" ва "Ар Рохийму" бу икки Исм рахмат сўзидан келиб чиққан. Бу икки сўз, яъни "Рохмаану" ва "Рохиймун" ёзилиши ва айтилишига кўра, "Надмаану" ва "Надиймун" сўзларига жуда ҳам ўхшаш.

Бу икки сўз, яъни "Ар Рохмаану" ва "Ар Рохийму" маъно жиҳатдан чуқур маънога эга бўлган сўзлар.

"Ар Рохмаану" сўзи (Исм ва сифат) "Ар Рохийму" сўзига (Исм ва сифатга) қараганда яна ҳап чуқурроқ маънога эга.

"Ар Рохмаану" сўзи (Исм ва Сифати) фақат Аллоҳнинг ўзига хос исм, ундан бошқани бу исм билан атаб ҳам, сифатлаб ҳам бўлмайди.

"Ар Рохийму" исмини Аллоҳдан бошқага нисбатан айтса, қўлланса бўлади.

Масалан: Фалончи Рохиймун, яъни рахимли инсон, меҳрибон одам, деб айтса бўлади, лекин Аллоҳдан бошқани, Масалан, инсонни фалончи Рахмон деб, айтиб бўлмайди. Бу умуман мумкин эмас".

телеграм каналимиз:

https://t.me/ALIFBODaudHadji1984

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Устоз ҳақида маълумот.

Устоз Довуд Ҳожи Ҳасан Ал Ҳанафий Ҳафизаҳуллоҳ

1984 йил 12 феврал куни, Тошкент Вилояти, Бекобод Шаҳрида таваллуд топган.

Биринчи диний таълимни оналари тарафдан боболари, Турсунбой Ҳазратдан олганлар.

У вақтда Довуд Ҳожига олти ёш эди.

Ундан кейин боболарининг укалари, Қори Илашвойдан Қуръон тиловати, тажвид қоидаларини ўрганган.

Довуд Ҳожи ўн ёшдан бошлаб, ўн тўққиз ёшгача, Бекобод шаҳридаги мачит имом-ҳатибларидан қуйидаги китобларни ўқиб-таълим олган:

1) "Мабдау Ал-Қироати" 1, 2, 3-чи қисмлар;

2) "Ал-Ажрумия" матни. Бу матн араб тили грамматикаси бўйича энг содда ва ихчам китоб ҳисобланади.

3) "Тасриф Ал-Иззий". Бу матн сарф фани бўйича энг содда ва зарурий матн ҳисобланади.

4) Ҳанафий мазҳаби бўйича "Мухтасар Ал-Виқоя" матни; 5) "Мухтасар Ал -виқоя" матнига бағишлаб ёзилган, Мулла Али Ал Қорининг шарҳи "Фатҳу Баби Ал-Иная" китобининг ярми;

6) "Мухтасар Тафсир Ат-Тобарий";

7) "Тафсир Ал Қуртубий"дан қисман дарслар;

8) Имом Ибн Ҳожар Ал Асқалонийнинг "Булуғу Ал-Мароми" китоби;

9) Довуд Ҳожи 2006 йил Уфа Шаҳридаги Россия Ислом Университетини мумтоз баҳолар билан тамомлади.

10) 2006-чи йилдан 2007 гача Украинанинг пойтахти бўлмиш,Киев Шаҳрида очилган Бутун Жаҳон Ислом Университетларидан бири саналмиш "Ал-Азҳар" университетининг шўъбасига ўқишга киради.

11) 2006-чи йилдан 2007 йилгача Украина Мусулмонлар Диний Идорасининг Муфтийси Шариъат фанлари доктори, Шайҳ Аҳмад Тамимга шогирд тутинади ва ўз устозидан янада чуқур диний илмлар олади;

12) 2007-чи йил Украина Мусулмонлар Диний Идораси Муфтийси қарори билан, Ливан Араб Республикасининг пойтахтида очилган, "Ал-Азҳар" университетига олий таълимга юборилади.

13) 2010-чи йил Россияга. аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак Башкирия Республикасига қайтади.

14) Башкирияда Покистон Ислом Республикасининг, Карачи Шаҳрида "Ислом Университети"да таълим олиб, диний мутахасис бўлиб қайтган устоз, Оятуллоҳ Ал Ҳанафий билан танишади.

15) Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий устози Оятуллоҳ Ал Ҳанафий билан жуда ҳам кўп диний китобларни ўтган ва натижада устоз Оятуллоҳ Ал Ҳанафий ўзининг суюкли шогирди Довуд Ҳожи Ал Ҳанафийга кўп китоблар бўйича диний-илмий омонат, ижозат берган. Улар жумласига мисол:

Ҳадис фани бўйича:

1) "Саҳиҳ Ал-Бухорий";

2) "Саҳиҳ Муслим";

3) "Сунан Абу Довуд";

4) "Сунан Ат-Термизий";

5) "Сунан Ан-Насоий";

6) "Сунан Ибн Можа";

7) "Муснад Аҳмад ибн Ҳанбал";

8) "Сунан Ал-Кубро Ан-Насаоий";

9) "Сунан Ал-Байҳақий";

10) "Сунан Ад-Дароқутний".

Умумий ҳисоб бўйича энг камида қирқ ҳадис китоблари.

Довуд Ҳожи Ал Ҳанафийда "Саҳиҳ Ал Бухори" китоби бўйича 19 киши, яъни Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий билан Имом Ал Бухорий орасида ўн тўққиз киши.

"Қуръони-Карийм" бўйича Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий билан Пайғамбаримиз орасида ўттиз киши, яъни Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий "Қуръони-Карийм"ни Байрут Шаҳридаги иккита устози ва Шайҳларга ўқиб, тиловат этиб ўрганган. Манашу устозлар сони умумий ҳисобда ўттиз киши.

16) 2010 йилдан бери дин ва даъват ишлари билан банд;

17) Уфа шаҳридаги "Россия Ислом Университети"да 2014-чи йилдан 2016-чи йчилгача кундузги бўлимда қуйидаги фанлар бўйича катта устоз ва малакали мутахасис бўлиб ишлаганлар:

1) "Араб Тили ва унинг имлоси";

2) "Ҳадис Фани";

3) "Имомлар тайёрлов курси";

17) Бир вақтнинг ўзида "Уфа" шаҳридаги катта ва нуфузли жомеъ мачитларда дарс берган ва жумъа хутбаларини олиб борган;

18) 2014-чи йилдан 2017-чи йилгача муттасил Уфа районидаги жомеъ мачитда бош имом ва диний устоз бўлиб иш фаолиятини олиб борган;

19) Айни кунда "Татаристон Республикаси"нинг бир қишлоқ мачитида иккинчи имом ва диний устоз бўлиб ишлаб юрибдилар.

20) Шунга қарамасдан, 2019 йилдан бери Қозон шаҳридаги Татаристон Мусулмон Диний Идораси раиси, Татаристон Мусулмонлар Муфтийси ноиби, Шариат фанлари доктори, Идрис Ҳазрат Ал Мавлавийдан тафсир, ҳадис, Ҳанафий мазҳаби далилларини муттасил ўрганиб келмоқда. Идрис Ҳазрат Ал Мавлавий ҳам Покистон Ислом Университетини мумтоз баҳолар билан тамомлаган ва Муфтий, Шайҳ Муҳаммад Тақий Ал Усмонийнинг шогирдларидан бириси.

21) Довуд Ҳожи Ал Ҳанафийнинг олий мақсади, Аллоҳ ризолиги учун ихлос ният билан Ислом динига ҳизмат этиш, мусулмонларга энг зарурий диний илмларни етказиш, қўлдан келганча диний илмларни умматга етказиш.

Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.

Аллоҳ барчамизга жаннат аҳлидан бўлишни насиб этсин.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Дарс N 3.

"Ислом Асослари".

Энг зарурий диний илмлар.

Таржимон ва матн муаллифи: Устоз Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий.

Мавзу: Аллоҳни "Ар Роҳмаану" ва "Ар Роҳийму" Исм ва Сифатлари билан танишув.

2) Муфассир, ҳадисшунос олим, 770 ортиқ китоб муаллифи, Шайх Абдуррохмаан ибн Али ибн Мухаммад Ал Қуроший, Ибн Ал Жавзий ўзини тафсири "Зааду Ал Масийри"да шундай деди: "Аллоҳнинг Бу рахмати, бу дунёда умумий, яъни ҳаммага тегишли. Охиратда эса, махсус, яъни мусулмонларга насиб этади.

Юқорида айтилган сўзларнинг маъноси қуйидагича: Аллоҳнинг рахмати бу дунёда ҳаммага: тақводор, Солиҳ, яхши одамга ҳам ва гуноҳкорга ҳам тегишли. Аммо охиратда эса, Аллоҳнинг рахмати фақат мусулмонларга тегишли, насиб этади".

Марҳамат бошқа саҳифаларимизга ҳам обуна бӯлинг :

Телеграм: https://t.me/ALIFBODaudHadji1984

YouTube: https://youtube.com/@qozonmedia?si=CcKe6LNxs0ykqYXs

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ас салому алайкум, ҳурматли ака-ука, опа-сингиллар!

Аллоҳ ризолиги учун, Мен Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий, араб тили ва диний дарсларни ўзбекзабон мусулмонларга етказиш мақсадида, мана гуруҳни туздим.

Бу гуруҳда сиз:

1) Ақида илми (иймон, эътиқод масалалари);

2) Ислом Фиқҳи (Ҳалол ва ҳаром масалалари);

3) Қуръондаги диний ҳукмлар;

4) Пайғамбаримизни ҳадислари;

5) Соф Пайғамбарлар тарихи;

6) Араб тили, ҳамда бошқа диний фанларга тегишли маърузалар эшитиб борасиз.

Дарслар фақат Ўзбек тилида бўлади.

Араб тилидаги матн тушунарли равишда ўзбек тилига таржима этилиб, сиз азизларни ҳукмингизга ҳавола этилади.

Марҳамат каналларимизга обуна бӯлинг :

Телеграм: https://t.me/ALIFBODaudHadji1984

YouTube: https://youtube.com/@qozonmedia?si=CcKe6LNxs0ykqYXs

Telegram: Contact @ALIFBODaudHadji1984

Telegram: Contact @ALIFBODaudHadji1984

You can view and join @ALIFBODaudHadji1984 right away.
Send as a message
Share on my page
Share in the group