UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

ҒИЙБАТЧИГА ЖАВОБ.

Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.

– Қачон?

– Бугун.

– Қаерда?

– Уйида.

– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?

– Зиёфатга борувдим.

– Зиёфатда нима единг?

Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:

– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.

«Ҳилол» журнали 1(58) сон

©️ Манба: Islom.uz

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

УМР МАҲСУЛИ.

Ишчи асалари тахминан 40 кун яшайди (5 ҳафтадан 6 ҳафтагача). Шу муддат ичида 400 мартадан кўп бол қидириб бориб келади. Шу аснода 1000 дан зиёд гулга қўниб, 7 грамм – бир кичик чой қошиқ миқдорида асал йиғади.

Сиз буни бир кичик қошиқчадаги асал ўлароқ кўришингиз мумкин. Аслида бу тўлиқ умрнинг меҳнат маҳсули.

«Тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг» (Рум сураси, 17-оят).

Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: онгсиз, ақлсиз бир ҳашаротга тинимсиз учиб-ишлаб, асал йиғишни амр қилиб қўйган Зот бундан фақат инсонларнинг соғлом ва бардам бўлишларини ирода этмаганми? Асалари бир кило асал тўплаш учун уясидан 120–150 минг марта учиб чиқиши, тўрт юз минг чақирим масофани учиб ўтиши керак. Бу, Ер куррасини белидан ўн марта айланиб ўтишга тенг келади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонлар истеъмол қилишади.

Шайх Саъид ал-Камалий

«Ҳилол» журнали 1(58) сон

©️ Манба: Islom.uz

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Кимки қилган гуноҳига тавба қилса у валийдир. Қилган гуноҳига эътибор бермаса у инсондир. Қилган гуноҳларига ҳурсанд бўлса, у шайтондир.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Яхшилик кўнгил ойдинлигидир

Бир қишлоқлик киши шаҳарлик киши билан дўст тутинибди. Шаҳарга келса дўстининг уйида меҳмон бўлар, кунлаб, ҳафталаб қолиб, еб ичарди. Шаҳарлик киши дўстининг ҳамма эҳтиёжларини сўзсиз қондирар, гапини икки қилмасди. Дўсти ҳар келганида:

— Эй дўстим, сен ҳеч қаерга чиқмайсанми? Сен ҳам бола чақаларингни олиб бизнинг қишлоққа бор. Баҳорда қишлоғимиз жуда чиройли бўлади, дея қаттиқ илтимос қиларди.

Бунга жавобан шаҳарлик дўсти ҳам:

— Келгуси йил ишлардан, ташвишлардан қутулсам албатта бораман, дер эди.

Шу зайлда ойлар, йиллар ўгди. Қишлоқлик киши ҳар «келганида дўстиникида меҳмон бўлар, хайрлашиб кетаётганда қишлоғига қайта-қайта таклиф қиларди. Бир куни шаҳарлик кишининг болалари:

Отажон, қишлоқлик дўстингизни шунча меҳмон қилдингиз, у учун кўп заҳматлар чектингиз. Уларни унутиб юборманг, бизни ҳам қишлоққа олиб боринг, дейишди.

Шаҳарлик киши:

— Болаларим, тўғри айтасизлар, лекин кимга яхшилик қилган бўлсанг, ўшанинг ёмонлигидан қўрқ, деганлар. Қишлоқлик амакингиз билан дўстлигимиз охирги даражага етди. Бирор нарса бўлиб, орамиз бузилишидан қўрқаман, деди.

Бу орада қишлоқлик киши яна хабар устига хабар юбориб, таклиф қилаверди. Ва охир оқибат, баҳор кунларининг бирида шаҳарлик киши бола чақаларини олиб, хуш кайфият билан қишлоққа йўл олди. Бир неча кундан сўнг қишлоққа етиб келдилар. Дўстининг уйини сўраб суриштирдилар. Эшигини қоқтилар, бироқ негадир эшикни ҳеч ким очмасди. Устига устак ёмғир ёғарди. Усти бошлари ҳўл бўлиб, совқота бошладилар. Чорасиз қолиб, бир бошпана топиб бироз тин олдилар.

Қишлоқлик дўсти уларни танимади. Шу ҳолатда бир неча соат сарсон-саргардон бўлдилар. Охири шаҳарлик киши қишлоқлик дўстига қараб:

— Эй дўстим, мени танимадингми, анчадан буён кўришмадик, деди.

Қишлоқлик:

— Йўқ таний олмадим. Кеча кундуз ўзимни Аллоҳга бағишлаганман, менинг ҳаттоки ўз борлиғимдан ҳам хабарим йўқ, деди.

Шунда шаҳарлик:

— Шаҳарга келиб дастурхоним атрофида ўтирган эдинг, ойлаб меҳмоним бўлгандинг?

Мени неча маротаба қишлоғингга таклиф қилган эдинг..., деб, ҳайратини изҳор этди.

Қишлоқлик:

— Билмадим, сени таниёлмаяпман, исмингни ҳам эслай олмаяпман, деди.

Шаҳарлик:

— Ҳаммаси тушунарли. Мен барча ҳақларимдан воз кечдим, фақат кеч бўлиб қолди. Бу ёғинли кунда бошпана бер, тонг отгирайлик, деди.

Қишлоқлик киши сўзида қаттиқ туриб боғ четидаги қоровул кулбасини кўрсатди ва:

— Ярим тунда бу кулбага бўри тушади, агар тонг отгунча кута олсанг, ўша жойда тунагин, деди.

Шаҳарлик киши ноилож рози бўлди. Болалари билан кулбага жойлашди. Қулига ўқ ёй олиб, кута бошлади. Бир маҳал ярим тунда бир бўрининг шарпаси сезилди. Ёйини кериб, нишонга олди ва бўрини отди. Бўри тепаликдан думалаб тушаркан шовқин эшитилди.

Шовқиндан қишлоқлик «дўст» дарҳол ташқрига чиқти ва бақирди:

— Эй, воҳ! Эшагимнинг хўтигини отибсан!

— Йўғ-э, мен бўрини отдим. Шарпасига қарагин а!

Йўқ, хўтикни отдинг. Мен уни шовқинидан танидим.

Иттифоқо шаҳарлик чидай олмади. Юзинг кўзинг демай:

— Эй сен, ҳийлагар, нобакор... Бу қоронғу кечада хўтикни биласану, мени қандай танимайсан? Тунда хўтиғини таниган одам, куппа кундузи дўстини танимас эканми?

Яна уялмай мен ориф одамман, кўнглимга Аллохдан бошқа ҳеч нарса сиғмайди, ҳатто ўзимни танимайман, дейсан-а!? Сен Аршйнинг муҳаббат шароби эмас, айрон ичибсан. Сенга ишонганнинг ўзи кўр ва кардир, деди ва шаҳарга равона бўлди.

✍️ Мавлоно Жалолиддин Румий.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

РОҲАТЛАНИШ ВАҚТИНИ ЧАРЧОҚҚА АЛМАШТИРИБ ҚЎЙДИК.

Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризққа қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб, ухлар ва ўз вақтида бомдод намозига турар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.

Бугун эса кеч соат 11 да овқатланамиз, 1 да ухлаймиз ва 9 да уйғонамиз...

Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка ва роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди..

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

©️ Манба: Islom.uz

Send as a message
Share on my page
Share in the group