UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
1
Translation is not possible.

Фаластин хакида гапиришни ту́хтатма!!! Бугун Муборак Жума куни. Кел..., азиз биродарим бирга дуо киламиз: Ар-Роhман Ар-Роhим бизларни роhматинг бирла у́раб ол, Исломни буюк эт, кофир кавмлар устидан бизларга галаба ато айла. Бизларни динимизда собиткадам кил...Амийн

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Мулоҳаза

✅  Шунча ардоқлаганим билан қадрсизман. Айбим яхши кўрганимми, деган саволни бериб ўтиришга ҳожат йўқ.

Жавоби аниқ. Айбимиз яхши кўрганимиз эмас, севишда меъёрни унутганимиз. Бандага ортиқча муҳаббат боғлашда яхшилик йўқ.

✅ Ёрдамимиз ( яъни меҳримиз ) керак бўлмаганларга қайта-қайта ёрдам таклиф қилаверганимиздан кейин биз бўлмай ким беқадр бўлсин?!

✅ Майли севиш, ардоқлаш керак, бироқ бир муддат ҳам холисликдан чекинмаслик лозим. Холисликда манфаат кўп. Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар, билмаса Холиқ...

✅ Эваз кутиладиган, ёки талаб қиладиган меҳр-мурувватимиз, эътиборимиздан ҳечкимга, жилла қурса ўзимизга ҳам наф йўқ.  Бу қилиғимиз билан ҳаммани ўзимиздан бездирамиз. Бошқалар тугул ҳаттоки ўзимиздан ҳам зада бўламиз. Эвазига ўзимиз каби қилган яхшиликни кутиб зорланадиган бўлсак, яхшиси севмай қўяқолганимиз маъқул. Бу яхшилик эмас... Миннат... Миннатли ошдан, миннатсиз мушт яхши, деб бежиз айтишмаган...

✅ Қалблар эгаси Аллоҳ. Бандасининг изига сарғайгунча қалбимизни Аллоҳга боғлашда хойриётлар кўп. Биз учун хайрли бўлган қалбларни биз томонга буриб қўяди. Буриб қўймадими, демакки, у қалбнинг бизга бурилишида биз учун саодат йўқ.

✅ Қадримизни сезмайдиган инсонларнинг ортидан лўкиллаб югуриб, терга ботишга на ҳожат?! Тилини осилтириб, бандани ортидан чопадиганлар ҳаммага ҳам ёқиб кетавермайди. Ёқимсиз бўлишдан қочиб, буни  ўзимизга раво кўрмаслигимиз хайрлироқ.

✅ Мавриди билан қўлланилган бефарқлик ва совуққонликда ҳам хайр бор.

Аксар ҳолларда, имкониятлар фақат бир марта берилгандагина манфаатлироқ. Иккинчи имкониятнинг фойдасидан зарари кўп.

✅ Одамзот  ўзгармайди. Борича қабул қилинсагина ўзгаришига умид бор. Чунки борича қабул қилиш – тақдирга розиликни билдиради. Қадарига рози бўлган бандасини эса Роббиси ташлаб қўймайди, ажрлар, енгилликлар билан сийлайди. Яқинларимизни қусурлари билан қабул қилишга одатланган онимиздан ҳаётимизга ҳаловат кириб келади. Бурун бадбўй ҳидни сезгани учун кесиб ташланмайдику...

✅ Инсонлар хафа бўлишимизга арзимайдилар.

✅ Роббимиз амр қилмаса бармоғини ҳам қимирлата олмайдиган ўзимиз каби бир ожиз қулдан хато излаш, айблаш, ёки норизо бўлиш нодонликдан бошқа нарса эмас!!!

Яхшиликларни қулдан эмас Аллоҳдан кутишимиз, фақатгина Аллоҳдан сўрашимиз кераклиги иймон соҳибаларига сир эмас. Аллоҳ буюрмаса хархашалар бекор...

✅ Умидланиш яхши бироқ умидланмоқликнинг машаққатли тарафи ҳам борки,  кўп ҳолларда инсонни чарчатади.

✅ Мен ақлим тўлишаётганини ҳис қилишни бошлаган онимдан қадр талаб қилиб умидланишдан тўхтадим.  Чиройли муносабатлар, ширин сўзлар, эътибору меҳр - муҳаббатларга умид боғлаш мен учун аҳмоқона туюладиган одат тусини олди. Ҳеч қачон ҳеч ким томонидан эътироф этилишга эҳтиёж сезмаслигим хотиржамлигим гаровига айланди. Илиқлик кутмаганим учун ҳечкимнинг совуқ муомаласидан, ҳурматсизлик,  таъмагирликларидан азият чекмайман. Умидланмаганим  учун хафа бўлмайман. Кайфиятимнинг доимий кўтаринки эканлигининг боиси шу.

✅ Хулоса шуки, бизни ҳечким ўзимиз имкон берганимиз қадар ранжитолмайди. Аксинча, хафагарчиликларимизнинг ҳажмини Аллоҳдан эмас, бандалардан кутган умидворликларимизнинг даражаси белгилайди.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Улчов бирликлари...у́йлаб топилди, хохиш-нафсимизга караб у́згартирамиз.

Вакт... Аллоh уз илми билан яратди, хеч кандай таъсирсиз ва манбасиз ишлайди, тухтамайди, чегара билмайди, у́лимни ва охиратни эслатиб туради.

М.И

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Барокот, Алhамдулиллаh

1 view
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

HUD

1 view
Send as a message
Share on my page
Share in the group