UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Ўнг тарафдаги расмда бошига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиб юрган киши 15 йилдан ортиқроқ вақт ўз мамлакатида бўлмагандан сўнг уни шарафлаш учун Ироққа чақирилган Британиянинг Лондон шахридаги юрак касалликлари бўйича катта маслахатчи кардиолог доктор Зиё Камолуддин бӯлади.

Доктор фахрий залга кирмоқчи бўлиб турганида бир чолнинг йўлакка газеталарни қўйиб, газета сотаётгани уни тўхташга мажбур қилди. Доктор газета сотувчининг ёнида бир муддат турди-да, сўнгра залга кирди. Доктор залга оёқларини судраб, зўрға кирди. У ўтирди, лекин унинг фикри-хаёли газета сотувчисида эди.

"Ижодкорлик" нишонини тақиш учун шифокорнинг номи чақирилганда, у ўрнидан турди. Лекин у минбарга чиқмай, залдан чиқиб кетар экан, хамма хайрат билан докторга қараб қолди!!!

Доктор ўрнидан туриб газета сотаётган қариянинг олдига борди ва унинг қўлидан ушлаган эди, у қўлини тортиб олди.

Газета сотувчи қария:

Мени қўйиб юбор ўғлим, мен бу ерга бошқа газета ёймайман, деди.

Доктор бўғиқ овоз билан унга шундай деди:

Сиз бундан кейин асло газета ёймайсиз. Илтимос, мен билан бирга юрсангиз...

Газета сотувчи қаршилик кўрсатар, доктор эса унинг қўлидан ушлар эди. Қария доктор кўзларидан ёш оқаётганини кўргандан кейин қаршилик қилмай қўйди. Шунда қарияни залга олиб кирди.

Газета сотувчи:  - Ўғлим, сенга нима бўлди?

Доктор гапирмасдан у билан минбар сари юришда давом этди.

У ерда тӯпланганлар хайрон эди, лекин доктор йиғлар, газета сотувчисини қучоқлаб, бошидан ўпар экан, шундай дер эди:

Сиз мени танимадингиз-а, устоз Халил???

Газета сотувчи эса: - Йўқ, Аллохга қасамки, мен сени танимадим. Айбга буюрмайсан, бу ёғи қаричилик, дея жавоб берди.

Шунда доктор:

Мен марказий ўрта мактабдаги ўқувчингиз Зиё Камолуддинман, мен доим биринчи бўлганман, сиз эса мени рағбатлантириб, мени кузатиб турар эдингиз. Ӯшанда 1966 йиллар эди...

Ундан кейин сотувчи шогирдини бағрига босди. Шунда доктор ўзига берилган нишонни олиб, бир вақтлар араб тилидан ўқитувчи бўлган газета сотувчисининг кўксига тақиб қўйди. Кейин доктор катнашчилар олдида ўз нутқини сўзлади:

Мана шулар хурматга лойиқ зотлардир. Аллохга қасамки, бизнинг қолоқллик ва жахолатга юз тутишимиз қачон юз берди. Қачонки устозларни хорлаб, хуқуқларини поймол қилиб, уларни ўзларига муносиб  мавқеларга қўймай ва юксак даражаларига мос равишда хурмат-эхтиром кўрсатмай, қадрламай қўйганимиздан кейингина мана шундай қолоқлашиб, илмсиз ва нодон кимсаларга айландик...

Ойбек Аҳмедов

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Гўзал дуо

Аллоҳим, Қуръонни қалбимда ҳифз ила, тилимда тиловат ила, сулукимда ҳалқа ила жамла. Ундан илм ва амал билан ризқлантир. Аллоҳим, қалбларимизни Қуръон билан мулойим қил, Аллоҳим қалбларимизни Қуръон билан кенг қил, Аллоҳим қабрларимизни Қуръон билан нурлантир, Аллоҳим, Қуръонни бизга шафоатчи қил, Аллоҳим, Қуръон билан зоҳирларимизни ўнглагин, Аллоҳим, Қуръон билан ботинларимизни поклагин, Аллоҳим, Қуръон билан ёмонликларимизни ўчиргин, Аллоҳим, Қуръон билан хатоларимизни мағфират қил, Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан этгин, Аллоҳим, Қуръон билан кириш ўрин (қабр)ларимизни кенгайтир, Аллоҳим, Қуръонни тун зулматларида анис (ёлғизлигимизни аритувчи) қилгин, Аллоҳим, Қуръонни қабр ваҳшатларида анис (ҳамроҳ) қилгин, У ила тирилиш Кунида бизга раҳм қил, Аллоҳим бизни Қуръон каромати ила икром қил!

https://t.me/arabicuz

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group