UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:

«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади.

Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.

Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади.

Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади.

Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар».

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

“Қиёмат кунида умматим таҳорат изларидан қолган оқ ҳалқачалар-у оппоқ қашқалар билан чақириладилар. Бас, сизлардан кимки ўз оппоқлигини узайтиришга қодир бўлса, ўшани амалга оширсин!”

Муттафақун алайҳи.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ҳаёт менга қуйидагиларни ўргатди:

– Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга суянмаслик керак экан.

– Дўст жуда ҳам ноёб нарса бўлар экан.

– Яхши кўрганинг хиёнат қилиб қолиши ҳам мумкин экан.

– Яқинларинг ҳам «ўтиб кетаверар» экан.

– Ёлғиз Аллоҳгина қодир Зот экан.

– Агар дунё бир ғам денгизи бўлса, мен ундан сабр қайиғида сузиб ўтишим керак экан.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла!

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

«Инглиз тилини билмаган одам бечорадир, чунки одамларнинг сўзларини англашга қийналади», дейишади.

Аслида араб тилини билмаган одам ҳақиқий бечорадир, чунки у одамлар Роббининг сўзини англашга қийналади.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group