Translation is not possible.

#ШЕЪРИЯТ

СОҒИНДИМ

Сусткаш эринчоқлар ичра дунёда

Ҳимматни соғиндим, дўстлар ҳимматни.

Тафриқа остида талотум аро,

Умматни соғиндим, дўстлар умматни.

Аслида зикримиз, шукримиз камдир,

Юракда ҳар доим, ҳижрон ва ғамдир,

Биз тўкис истаймиз, дунё бир камдир,

Неъматни соғиндим, дўстлар неъматни.

Бевафо гўзалдан, ширин ёлғондан,

Севгини сотвориб, нафрат олғондан,

Безор бўлдим юзсиз юзга солғондан,

Жўмардни соғиндим, дўстлар жўмардни…

Онамни кузатдим дуода ўтди.

Боламни кузатдим, бегуноҳ кетди,

Яхшилар от солиб манзилга етди…

Менчи қолиб кетдим, орқада доим…

Жаннатни соғиндим, дўстлар жаннатни.

©️ Маҳбубий

#Аллах

Send as a message
Share on my page
Share in the group