UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Сабаб

Банда ўзини билмаганининг сабаби эътиқодининг озлиги ва ихлосининг камлигидандир. Ҳар ким Аллоҳни билса, қўрқувли, ҳар ким Аллоҳни билмаса, қўрқувсиз бўлди. Ҳар ким кўнгли салоҳга келишини тиласа, тилини бефойда сўзлардан сақласин!

Ихлос ичдан ҳирс ва риёнинг ташқари чиқиши.

Фойдали тавозеъ кибр ва гинанинг кўнгилдан бутунлай чиқишидир. Ва риёли мусибат жаҳл бирла тоат қилиш.

"Тазкират ул-авлиё" дан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Агар гуноҳлар ҳаётингизга таъсир қилмаётган бўлса, охиратингизга албатта таъсир қилади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Тафаккур

Сўнги пайтларда одамларнинг қўл телефонига муккасидан кетиб қолаётганини кўряпсими? Ерталаб ҳам, кечқурун ҳам, намоздан олдин ҳам намоздан кейин ҳам, уйқудан олдин ҳам, уйқудан кейин ҳам қўлларида телефон.

Солиҳ салафларимиз ҳам худди шундай машғул бўлишган...

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

"Кимнинг икки куни бир хил бўлса, у зиёнкордир. Кимнинг бугуни кечасидан ёмон бўлса, у маҳрумдир. Ким кўпайишда бўлмаса, у ҳолда нуқсондадир. Ким нуқсонда экан, унга ўлим яхшидир!"

Ҳадиси шарифдан

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Тадаббур

📖 Бахтсизлик тўрт нарса билан жам бўлолмайди

1. Дуо. Кимки сурурида ҳам, ҳузнида ҳам дуони лозим тутар экан, у асло бахтсиз бўлмайди: "У деди: «Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилиш-ла бахтсиз бўлмаганман". Марям сураси, 4 - оят

2. Биррул волидайн. Ота-онага яхшилик қиларкансан, сен асло бахтсиз бўлмайсан: "Мени волидамга меҳрибон қилди ва жабрчи, бадбахт қилмади". Марям сураси, 32 - оят

2. Қуръон. Аллоҳ таоло уни жаннатга далил, раҳмат ва нур қилди. Қуръон билан бирга бўларкан, киши асло бахтсиз бўлмайди: "Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ". Тоҳо сураси, 2 - оят

4. Ҳидоятга эргашиш. Унинг буюрганига эргашиш ва қайтарганидан четланиш, узоқ бўлиш ила. Албатта дунё ва охиратда бахтсиз бўлмайди. В у иккисида ҳам бадбаҳт . : " Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас". Тоҳо сураси, 123 - оят

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group