UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Хотинга вожиб нафақадан бироз

ортиқроқ маблағ бериш маслаҳати

Ашраф Алий Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтдиларки, мен ўз дўстларимга маслаҳат берганманки, сизлар нафақа тарзида (рўзғорга ишлатиш учун) берган нарсаларга аёлларингиз шаръан эга бўлмайди. Агар бирор нарса ортиб қолса ва уни бераётганда сенинг мулкинг деб айтилган бўлмаса, у нарса эрнинг мулки ҳисобланади. Шу сабабли аёл киши уй харажатлари учун берилган пулдан рўзғор заруратидан ортиқ бирор ишга сарфлаши жоиз бўлмайди. Масалан, ўзининг бирор хожатманд яқинига ёки бошқа бир мискин мусулмонга ёрдам қилмоқчи бўлса, уй харажати учун берилган пулдан сарфлашга ихтиёри бўлмайди. Шунинг учун маслаҳат шуки, хотинга зарурий нафақадан ташқари бирозгина ортиқча пулни ўзига мулк қилиб беринг. Токи у бемалол ўзи хоҳлаган жойига сарфлай олсин, бошқаларнинг қўлига қараб қолмасин.

Яна айтдиларки, хотиннинг энг катта камоли шуки, у сизнинг хотирингиз (кўнглингиз), яъни сиз учун ўзининг барча алоқаларидан (яқинларидан) кечган. Мен аҳли тариқатларга айтаманки, ёшгина бир қиз бир кундагина қилиб кўрсатган ишни сен бир неча йилларда ҳам Аллоҳ учун қилолмадинг. Яъни бир қиз сенга ўзини бағишлагани учун ўзининг ҳамма жоиз алоқаларидан бир кунда кечди, сен эса йиллар давомида ҳам ножоиз алоқалардан Аллоҳ учун кеча олмадинг, уларни қурбон қила олмадинг.

Ёрқинжон қори Фозил

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Abdulaziym Mahmud Сhanged his profile picture
2 years
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group