UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
1
Translation is not possible.

ОЛИМЛАРГА ЯҚИН ЮРИШНИНГ САМАРАСИ

Абдуллоҳ ибн Абу Мусо Тустарий ҳикоя қилади:

— Менга "Қаерда бўлсанг ҳам бир фақиҳ-олимнинг яқинида бўлгин», - дейилган эди.

Шунинг учун Байрут шаҳрига аллома Авзоийнинг ҳузурига келдим. Унинг ҳузурида эканимда бир куни у мендан ўтмишим ҳақида сўраб қолди. Мен унга ўтмишимни айтиб бердим. (Абдуллоҳ Тустарий даставвал мажусий-оташпараст бўлиб, кейин мусулмон бўлган эди).

Шунда у менга деди:

- Отанг борми?

– Ҳа, отамни Ироқда қолдирдим. У ҳануз мажусий.

- Ироққа, отангнинг ҳузурига қайтиб бормайсанми? Шоядки, Аллоҳ таоло отангни сенинг қўлингда ҳидоят қилса.

- Сиз менинг шундай қилишимни маъқул деб биласизми?

- Ҳа, албатта.

Шундай қилиб, Авзоийнинг тавсиясига кўра ортга қайтиб, отамнинг олдига келдим. Отам бемор эканлар. Қайтиб келганимни кўрган отам мендан:

«Эй ўғлим, сен айни дамда қайси диндасан?» деб сўрадилар. Мен мусулмон бўлганимни айтдим. Шунда отам менга: «Менга Ислом ҳақида айтиб бер, у қандай дин экан?” - дедилар.

Мен Ислом ва мусулмонлар ҳақида сўзлаб бердим.

Отам: «Мен аниқ мусулмон бўлдим, бунга эса сени гувоҳ қиламан», дедилар ва шу касаллик билан вафот этдилар.

Мен отамни дафн қилдим. Сўнг Авзоийнинг ҳузурига қайтдим ва унга бўлган воқеани сўзлаб бердим».

Шарҳ: Дарҳақиқат, бу қиссада инсон олимлар билан яқин муносабатда бўлиб, ҳар бир ишда улар билан маслаҳатлашиб йўл тутишнинг фойдаси яққол кўриниб турибди. Кўп изоҳга ҳожат йўқ: Абдуллоҳ Тустарий янги мусулмон бўлган одам эди. Унга «Қаерда бўлсанг ҳам, бир фақиҳ-олимнинг яқинида бўлгин!» деган кўрсатма берилган экан. У мазкур тавсияга кўра, буюк фақиҳ-олим Имом Авзоийнинг ҳузурига келди ва унинг сўзига кириб, отасининг олдига қайтди. Отасига Ислом ҳақида сўзлаб бериб, унинг ҳам мусулмон бўлиб, иншааллоҳ, икки дунёда бахтли бўлишига сабабчи бўлди.

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан

https://t.me/musabbih1

Telegram: Contact @musabbih1

Telegram: Contact @musabbih1

You can view and join @musabbih1 right away.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Дин борасида хар бир кишининг узибилармонлиги ажабланарли иш!

Айтдилар: Дунёнинг хамма фанлари ва хаётнинг барча шубаларидаги холат шуки, хос бир фандан вокиф булмаган киши: «Мен бу фанни билмайман», дейишдан тортинмайди. Катта ва мохир бир мухандисдан кузни кандай муолажа килиш тугрисида сурасангиз, у ҳеч иккиланмай: «Мен доктор эмасман», дейди. Бирор доктордан мухандисликка алокадор нарса хакида сурасангиз, у хам: «Мен мухандис эмасман», деб жавоб беради. Лекин динни эгасиз нарса деб уйлаганлари учун хар бир киши унга ўз фикрини сукишга харакат килади. У ерда: «Мен олим эмасман», дёл-майди. Сахаранпурлик бир депутат Тахонабавнга келди. Унинг зехнини дунёда судхурликсиз тараккиёт булмайди, шунинг учун кандай килиб булса хам уни халол килиш керак, деган фикр эгаллаб олган экан. Хазрат ундан: «Умавийлар даврида мусулмонлар ривожландими ёки йук?» деб сурадилар. У киши уша пайтда тараққиёт булганини тан олди. Хазрат яна:«Улар судхурлик билан тижорат килганмиди ёки уни халол санаганмиди?» дея савол қилдилар. Ҳеч кандай жавоб булмади. Хазрат: «Бундан малум буладики, тараккиёт судхурликка боглик эмас экан», дедилар. Кейин у киши бир оят хақида бази саволлар берди ва: «Фалончи киши бу оятни ана шундай тафсир қилган, лекин у киши урду адиби, холос, олим эмас», дея қушиб куйди. Хазрат айтдилар: «Сиз судда хукм чиқаришда ишлатадиган конунни менга беринг, мен унга бир шарх ёзиб берай. Кейин сиз менинг шархимга кура конунни ижро килинг. Сизни жавобгар килсалар, Ашраф Алий конунни шундай шархлаган, деб айтинг. Шунда хукумат тарафидан сизга нима дейилишини курасиз».

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан

https://t.me/musabbih1

Telegram: Contact @musabbih1

Telegram: Contact @musabbih1

You can view and join @musabbih1 right away.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Orifxon Olimov Сhanged his profile picture
10 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Ҳадис

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Албатта сен Аллоҳнинг розилигини тилаб бир нафақа қилсанг, ажрини олмай қолмайсан. Ҳатто аёлингнинг оғзига тутган луқмангдан ҳам сенга ажр келади», дедилар».

    «Ал-адаб ал-муфрад» 💗

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

2 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group