Translation is not possible.

ОЛИМЛАРГА ЯҚИН ЮРИШНИНГ САМАРАСИ

Абдуллоҳ ибн Абу Мусо Тустарий ҳикоя қилади:

— Менга "Қаерда бўлсанг ҳам бир фақиҳ-олимнинг яқинида бўлгин», - дейилган эди.

Шунинг учун Байрут шаҳрига аллома Авзоийнинг ҳузурига келдим. Унинг ҳузурида эканимда бир куни у мендан ўтмишим ҳақида сўраб қолди. Мен унга ўтмишимни айтиб бердим. (Абдуллоҳ Тустарий даставвал мажусий-оташпараст бўлиб, кейин мусулмон бўлган эди).

Шунда у менга деди:

- Отанг борми?

– Ҳа, отамни Ироқда қолдирдим. У ҳануз мажусий.

- Ироққа, отангнинг ҳузурига қайтиб бормайсанми? Шоядки, Аллоҳ таоло отангни сенинг қўлингда ҳидоят қилса.

- Сиз менинг шундай қилишимни маъқул деб биласизми?

- Ҳа, албатта.

Шундай қилиб, Авзоийнинг тавсиясига кўра ортга қайтиб, отамнинг олдига келдим. Отам бемор эканлар. Қайтиб келганимни кўрган отам мендан:

«Эй ўғлим, сен айни дамда қайси диндасан?» деб сўрадилар. Мен мусулмон бўлганимни айтдим. Шунда отам менга: «Менга Ислом ҳақида айтиб бер, у қандай дин экан?” - дедилар.

Мен Ислом ва мусулмонлар ҳақида сўзлаб бердим.

Отам: «Мен аниқ мусулмон бўлдим, бунга эса сени гувоҳ қиламан», дедилар ва шу касаллик билан вафот этдилар.

Мен отамни дафн қилдим. Сўнг Авзоийнинг ҳузурига қайтдим ва унга бўлган воқеани сўзлаб бердим».

Шарҳ: Дарҳақиқат, бу қиссада инсон олимлар билан яқин муносабатда бўлиб, ҳар бир ишда улар билан маслаҳатлашиб йўл тутишнинг фойдаси яққол кўриниб турибди. Кўп изоҳга ҳожат йўқ: Абдуллоҳ Тустарий янги мусулмон бўлган одам эди. Унга «Қаерда бўлсанг ҳам, бир фақиҳ-олимнинг яқинида бўлгин!» деган кўрсатма берилган экан. У мазкур тавсияга кўра, буюк фақиҳ-олим Имом Авзоийнинг ҳузурига келди ва унинг сўзига кириб, отасининг олдига қайтди. Отасига Ислом ҳақида сўзлаб бериб, унинг ҳам мусулмон бўлиб, иншааллоҳ, икки дунёда бахтли бўлишига сабабчи бўлди.

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан

https://t.me/musabbih1

Telegram: Contact @musabbih1

Telegram: Contact @musabbih1

You can view and join @musabbih1 right away.
Send as a message
Share on my page
Share in the group