Abdussomad Raimberdiyev Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Followers
1
Translation is not possible.

ИМОМ ҲУСАЙННИ ЁЛҒИЗ ҚОЛДИРИШДИ!

Муҳаррамнинг ўнинчи куни бизга ўзи билан ҳар йили умид билан бирга ғуссаларни ҳам кўтариб келади. Мана шу кунда Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг лашкарларини қандай ҳалок қилганини эслаймиз. Мусо алайҳис салом бошчилик у зотнинг қавмига нажот берганини ёдга оламиз. Шуни тушунамизки, Аллоҳ таоло золимларни куч-қувватга тўлган пайтида ҳалок қилишга қодир экан!

Бу кунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли, тақводор, покиза ва шаҳид набиралари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг сўйилганини эслаймиз. Бу тарихдаги энг жирканч кунлардан бири бўлган эди!

Аммо Муҳаррам ойининг ўнинчи куни бу йил ўзгача келмоқда. Гўё унинг ҳодисалари кўз ўнгимизда такрорланаётгандек. Мен тарихдаги энг чуқур жароҳатни назарда тутмадим. Унинг сабабларига ҳам тўхталмайман. Ривоятларни бир-биридан ортиқ ёки кам деб солиштирмайман ҳам. Биз ҳаммамиз ихтилоф қилмайдиган натижанинг ўзи бизга етади. Натижа шу эдики Ҳусайн розияллоҳу анҳу бу кунда шаҳид бўлган эди!

Ғазо бугун ҳар томонлама мазлум ҳолда шаҳид этилган Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. Ғазо кибру-ҳаво ва димоғдорлик учун жангга чиқмади. Балки, ўзидан зулмни даф қилиш учун жангга чиқди. Қўлидан келганича Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларини ислоҳ қилиш учун чиқди.

Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. У ҳам бизнинг кўз ўнгимизда ёлғиз сўйилмоқда. Унинг қотили бизнинг қўшинимизни ҳар томондан ўраб олган. Ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаяпти.

Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. У ҳам покиза, тоза. Биздан бирор киши уни динида айблай олмайди. Аммо бу бизнинг Ғазони ёнида туриб унинг бошини кесмоқчи бўлаётган Тел-Авивга қарши курашишга ундай олмаяпти.

Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. Уни ҳам ёрдамсиз қолдирди бу уммат. Ёрдамсиз қолиш ҳақ устидаги инсонларга зарар бермасада, таъми жуда ҳам аччиқ. Ёрдамсиз қолдириш ёрдамсиз қолдираётганларга зарар беради. Ҳусайн розияллоҳу анҳу жаннатдадир. Ғазо ҳақни ғолиб қилмоқчи бўлаётган тоифадир. У душманининг адабини бермоқда. Уни кишилар ёрдамсиз қолдиришини минг тўрт юз олдин Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар. Бу хабар аслида хушхабар. Ёрдамсиз қолиш уларга зарар бермаслигини айтганлар Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам. Улар Аллоҳнинг амри келгунича боқий қолишади. Аммо ёрдамсиз қолдирганлар гуноҳкор бўлиб қолаверишади!

Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. У ҳам оч ва чанқоқ ҳолда қатл қилинмоқда. Унинг фарзандларининг суяклари очликдан бўртиб чиққан. Қарияларнинг эса томоқлари сувсизликдан қуриб қолган. Аёлларининг ичаклари бўш!

Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. Унинг адолатли муаммоси, буюк мақсади, шарафли ҳаракати ва улуғ жанги бор. У курашни Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ўрганган. Уни ўлдиришлари уёқда турсин, ҳатто ёрдамсиз қолдиришлари ҳам ақлига келмаган. Ғазо муаммолардаги адолат уни ёрдамсиз қолдиришдан маъсум эмаслигини англади. Тарихда бир марта содир бўлган ҳодиса яна такрорланиши мумкин экан. Шунинг учун кийими билан эмас, қиличи билан чиқди. Бизнинг гумонимизда унга ёрдам бермаслик ғолиб экан, унинг ўзига хос лашкари, иззатга чўмган қўшини бор. Ғазо Ҳусайн розияллоҳу анҳу каби ҳур инсонлар қатл қилинишини билганидан сўнг оёқларида тик туриб ҳалок бўлишни танлади. Уларга саломлар бўлсин!

Эй Муҳаррам ойининг ўнинчисида Фиравнни ҳалок қилган зот! Ғазо аҳлини қатл қилаётганларни Ўзинг қатл қил. Ғазога қарши тил бириктирганларни Ўзинг қатл қил!

Эй Мусо алайҳис саломга нажот берган Зот! Ғазо аҳлига нажот бер!

Эй Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан биродарларини шаҳидлар буюги сафида ёзган зот! Ғазо аҳлини улар билан бирга қил!

Бугун Ғазонинг ҳар-бир бўлаги Карбалодир!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#ШЕЪРИЯТ

ВАЗИЯТ

Янги давр бўлди, янгича луқма,

Шакар Оврўпали, туз Оврўпали,

Кулгучлар сохтадир, киприклар тақма,

Дудоқ Оврўпали, кўз Оврўпали.

Гўдак ўзлигини бошдан битирган,

Тепа-тепа остонада ўтирган,

Бизни берк кўчага судраб келтирган,

Оёқ Оврўпали, из Оврўпали.

Бириси дискода кўзин сузади,

Бошқаси клубда ипин узади,

Ривожга хисса йўқ, фақат бузади,

Она Оврўпали, қиз Оврўпали.

Қолипга сиғмайди суйганларимиз,

Ёзишла битмайди туйганларимиз,

Фаранг модасидир кийганларимиз,

Астар Оврўпали, юз Оврўпали.

Энг маҳрам ерларда парда қолмади,

Рижолман деганда зарда қолмади,

Душманга муқобил ўрда қолмади,

Жилва Оврўпали, ноз Оврўпали.

Юқумли касал бу, эмасдир ирсий,

Буюк олқиш олди мақбулнинг терси,

Ассалом ўрнига «ест», «окей», «мерси»,

Оғиз Оврўпали, сўз Оврўпали.

Ҳар кун қаршимизга ўн аҳмоқ чиқар,

Бақириб чақирар, қурганни йиқар,

Қулоғимиз тинглаб, кўзимиз боқар,

Баҳор Оврўпали, ёз Оврўпали.

Беюз шарафсизлар шарафсиз ростдан,

Диёнат кемамиз тешмоқчи қасддан,

Оналар Тошкондан, Анжондан, Чустдан,

Бола Оврўпали, қиз Оврўпали.

Саҳнада енгилтак турар тинглаймиз,

Жинними, ғинними кулар тинглаймиз,

Беномус беорни суяр тинглаймиз,

Қўшиқ Оврўпали, соз Оврўпали.

Ҳақ бўлсанг ботиллар кўролмаяпти,

Ҳар ким ҳам ҳаддида туролмаяпти,

Ота қиздан ҳисоб сўролмайяпти,

Шакл Оврўпали, без Оврўпали.

Тузукнинг ўрнида қаллоб кўпайди,

Бузуқ амалларга талаб кўпайди,

Номусни юк, деган жа*аб кўпайди,

«Ўрдак» Овропали, «ғоз» Овропали! (Янги)

«Ўзбек шуми?!», десам, «шу», демоқдалар.

Шампанни кўрсатиб, «сув» демоқдалар.

Зокирлар тебраниб «Ҳу», демоқдалар,

Пўчоқ Оврўпали, ўз Оврўпали.

©️ Абдурроҳим Каракўч

20 март, 1986 йил

©️ Таржимон Аброр Мухтор Алий

2 март, 2021 йил

📌Каналга аъзо бўлиш учун

манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy

Telegram: Contact @AbrorMuxtorAliy

Telegram: Contact @AbrorMuxtorAliy

Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. 3.Исломий маърифат таратиш. 4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш. 5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тар
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ассалому алайкум ва рохматуллох. Барчангизга мохи шариф рамазон муборак булсин. Хозирги кунимизда булаетган вокеликлардан келиб чикиб кечагина бир кадрдоним айтиб берган хаетий вокеани сизлар билан уртоклашгим келди. Бу вокеани уша акам тилидан езганим тугри деб уйладим. Вокеа водийда , чекарок туман марказида яшовчи инсоннинг бошидан утказганлари эди.

Мен ешлигимда безорирок бола эдим. Сабаби оилада 7 фарзанднинг 6- си, 4 угилнинг кенжаси булганим боис оилада иш менга тегмас эди. Ховлимиз хам 4 сотик кичкина асосий майдони уй билан банд булганлигидан экин экиш учун жой йук эди. Бозор уйимизнинг шундоккина енгинасида, нима керак булса дворов бозордан олиб чикар эдик. Буш вактим куп булганлигидан, айникса ез кунлари асосий вактим ошналарим билан бозорда утар эди. Дехконлар олиб келган ковун тарвузларни туширишга ердамлашиб , кечаси эса угирлик килар эдик. Аллох хидоят бериб динни ургандим. Намозхон булдим, халол харомни танидим. Энди безори эмас, исмимни енига кори кушиб айтишадиган булишди. Отам оламдан утган, акаларим оила куриб бошка булиб чикиб кетишди. Ишлаб синглимни турмушга чикардим. Хаетим бир текист кетарди. Уйландим фарзанли булдим. Кизим дунега келди. Мустакилликка эришдик. Юртимизда синовли кунлар бошланди. Ишларим хам аввалгидай эмасди. Ха орада хунар ургандим. Костбчилик килиб оек кийим сотар эдим. Хунар оркасидан анча оекка турдим. Алхамдулиллах, одамлар орасида хурматим анчагина эди. Хам илмли, хам хунарли булиш бу мени инсонлар орасида хурматимга хурмат кушганди. Илмли сузини кушганим , мен узимни макташ маносида эмас. Одамлар шундай уйлашарди. Диндор деб мени судлашди, айбдор килишади. Доимий назоратга олишди. Шулар сабаб булди, Аллохнинг такдироти кийинчиликлар купайди. Угилларим бирин кетин тугилди. Уларнинг камчилиги, оила рузгордан ошина олмай колдим. Доимий назоратда турганим мени юрагимни тор килиб куйганди. Кулим ишга бормас эди. Шу кунларнинг бирида бир танишим кулида чет элда ишлаб чикарилган эркаклар сапоги олиб келди. Фарзандига олгани аммо тугрикелмагани учун сотиб беришимни илтимос килиб келган эди. Рози булиб олиб колдим. Нархи хам кимматгина экан. Хаммага екади, олмокчи булганлар хам нархини эшитиб кетишиб колади. Бир кушнимиз бор эди . Эридан эрта бева колганидан фарзандларини бокиш учун бозорда тирикчилик килар эди. Сигарет, нос , турли хил сакичлар , шарлар , кукуруза сотиб утирар эди. Огзи бепошналигидан , жанжалкашлигидан хамма у аелни таниганлар узини узркрок тутарди. Фарзандларинг тарбиясиз катта булганлигидан улар хам онасидан утса утди аммо кам эмасди. Такдирни карангки бир кизи бозоримизда патиачи булиб олди. Барча савдогарлар, дехконлар хам уни яхши танишар эди. Патта сураб келаетганини курса пули йук булса бировдан карз олиб таерлаб туришар эди. Сабаби хаммага аенда, танимаган дехконлар, янги чиккан савгогарларнинг куни бошига тушишини ким хам хохлайди. Огзидан чиккан турли туман фахш сузларни эшитишга кимнинг токати бор. Карангки танишимнинг сотиш учун олиб келган сапоги шу аелнинг углига лоппа лойик тушиб турибди. Нархини хам сураб сурамай, пулини берамиз кори. Хижолат булманг дедию олиб кетиб колди. Бир томондан кушним, бир томондан патиачи, яна бир томондан халиги холатдан истихола килиб колавердим. Кунлар утди, пулдан дарак йук. Омонатни эгасига нима дейман. Аксига олиб савдодан хам карзга кириб колдим. Оила, рузгордаги етишмовчиликлар устига бу хам кушилди. Аллохдан хае килдим, бу хам бир синов деб булиб булиб омонатни пулини туладим. Махаллада жаноза, эхсон маракаларда куни кушнилар кори узингиз хизматда буласиз деб чакириб олишади. Беморлар булса дам солиб куйинг деб чакиришади. Шу зайлда орадан анча йил утди. Бир куни уйда утирсам биров чакириб колди. Карасам уша кушнимнинг угли. Халиги сапогни кийган йигит. Вакт утиб каттагина йигит булиб кузга ташланиб колган. Онаси касал эканлиги учун дам солиб куйишимни илтимос килиб чикибди. Нима килай Аллох учун кечирганман чикдим. Дам солиб утирдим. Бир пайт елгиз колишимизни фарзандларидан талаб килди. Хайрон булиб турдим, кейин кори деб гап бошлади. Мен шунчалар емон аел булдим. Куп инсонларни кунглини огритдим. Куни кушничилик хаккини билмадим. Хаттоки сизни хам билмадим. Мени кечиринг. Уша вокеадан хам хозир афсусдаман. Хаккингизни бермадим мени кечиринг деб туриб бирдан кутилмаганда етган жойида устидан епинчигини олиб ташлади. Астагируллох, онадан тугилгандай устида кийим йук. Баданини курт босиб кетганди. Дарров устина кайта епди. Мана шу ахволга тушишимнинг сабаби охиратни уйламаганлигим. Фохиш хает кечирганлигим мени кечиринг деб йигларди . Бир амаллаб утган ишлар утди тавба килинг деб чикиб кетдим. Оламдан утганига хам бир канча вакт булди. Бировга айтмадим , сизга айтаяпман. Ким хаетда кандай яшаса шундай улади. Биров хозир хам яхшилик билан эсламайди .

Менку карзларимдан кутилиб кетдим. Фарзанларим вояга етиб йулини топиб олишган. Кизимни узатдим ,набирам бирам ширин. Бир углим ошпазлик килади. Кенжаси Америкада. Аммо доим уша аелни вокеаси едимга тушса дахшатга тушаман. Холи кандай у дунеда? Биз кандай буламиз? Эртаю кеч Аллохдан охиримиз бохайр булишини сурайман. Доимо инсонларга кийналганимда хам яхшилик килишдан тусиб куймаслигини сураб дуо киламан деб хикоясини тугатди.

Айтмокчи булганим бокираликни юк деяетганлар,юксиз яшаб курган шу хаетий вокеадаги аелдан ( аел дейишга лойикми билмадим) узига хулоса чикариб олишсин. Аллохдан курканим канчалик рост булса бу вокеа хам рост. Сузларида балки муболага кушилгандир , аммо мен хам узим шу аелни танийман. Курганман уша бозорда мен хам савдо килганман.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Bir kun bolalarcha aqlim bilan:

- Inson Allohni qanday va qancha sevishi kerak? - deb so'radim.

- Nafasingni tutib tur-chi , - dedi u.Tushunmagandek qarab turdim. - Nafas olmay tur! - deb takrorladi bobom.

Nafasimni ko'proq tutib turish uchun chirandim. Chamasi, o'ttiz soniyadan so'ng qiynala boshladim.Bobom nafas olib qo'yishimni sezib, og'iz-burnimni berkitdi. Bo'g'ila boshladim.Bobomning zabardast qo'llariga kuchim yetmasdi. O'zimni juda yomon his qila boshladim.Tipirchiladim, ko'zlarimdan yosh chiqib ketdi. Nihoyat, bobom qo'llarini qo'yib yubordi. Hozirgacha o'sha bir necha soniyalik nafassiz qolgan kunimni aslo unutolmayman. Menimcha, umrimdagi eng chuqur nafasni bobom qo'llarini qo'yib yuborgan paytda olgan boʻlsam kerak. Bir necha daqiqa to'yib-to'yib nafas oldim.

- Bobo..? - dedim nega bunday qilganini anglamay.

- Nafas ololmay qolganingda eng ko'p nimaga ehtiyoj sezding?- dedi bobom.

- Havoga!

- Odamga havo shunchalik zarurmi?

- O'lib qolay dedim, bobo! - deganimda, shunday javob bergan edi:

-

Ana, ko'rdingmi, Allohga ham xuddi shunday ehtiyoj sezish va uni shunchalik sevish kerak, o'g'lim!

Eyvalloh, Sayyoh | Hikmat Anil O'ztekin

Misbah nashriyoti

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

⚖️ "Umma‘да ишлаш ноқулайроқ. Аммо шунга қарамай бу тармоқда кўпайсак ва фойдалансак, у такомиллашади. Ташлаб қўйсак, у ривожаланмайди, тўхтайди.

Сезаётган бўлсангиз бу тармоқ биз учун айни муддао, бизнинг қадриятларимизга мос. Шунинг учун Umma‘га аъзоларни тармоқни тарк этмасликлари ва фаол бўлишларини сўраб қолар эдим."

MubashshirAhmad

የሙሐመድ ትውልድ

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group