Abdulfattoh Qidirboyev Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Аҳмад Дониш айтади:

Бухоронинг манғитлар сулоласидан бўлган Шоҳмуродхон хизматкорини чақириб шундай топшириқ берди:

– Бугун, Рамазон кечасида қалбим шоҳона паловни хоҳлаб турибди. Ғазначига борда, менинг кунлик таъминотим учун ажратилган пулдан ол ва агар бу камлик қилса айт, эртанги пулдан ҳам қўшсин! Ифторликка турли зираворлар қўшиб энг ширин палов тайёрлат ва бошқа масаллиқлар билан қўшиб олиб кел. Ифторлик дастурхони чинакам хонларга хос бўлсин.

Шом яқинлашгач Хон хизматкорни чақириб секингина буйруқ берди:

– Энди мадрасага бориб тўрт нафар мискин талабани олиб кел!

Хизматкор тўрт нафар талабани етаклаб келди. Шом кириб, намоз ўқилди. Заъфарон ва бошқа турли зираворлар қўшиб тайёрланган палов келтирилди. Унинг хушбўйлиги томоқни қитиқлаб, оғизнинг сўлагини оқизадиган даражада эди. Шунда хон талабаларга юзланди:

– Мана бу паловни енглар, ҳеч нарса қолмасин. Агар тўлиқ еб тугатсангиз, давлат хазинасидан бир динордан олтин танга бераман. Агар паловни тугатмасангиз, олтин тангадан умид қилманг!

Талабалар иштаҳа билан паловни еб бошлашди. Хон эса уларга тикилганча тасбеҳ айлантириб ўтирди. Кейин Рамазон ойи ҳадяси сифатида талабаларга бир динордан пул беришни буюрди.

Хон паловга қўлини ҳам текизмади. Талабалар кетишди. Сўнгра у ўзи учун қуруқ нон ва совуқ сув сўради ва шу билан ифтор қилди.

@AbdulfattohShoshiy

Send as a message
Share on my page
Share in the group