Bek Achilov Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Muslim. Love arts. Know Uzbek, Tadjik, Russian, English, Arabic, Turkish.

Bek Achilov shared a
Translation is not possible.

Тўрт нарсани айтган тўрт нарсадан омонда бўлади

1. Кимки: “Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ”, деса, кўз тегишидан омондан бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “...ажаб эмаски, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса” деган. Каҳф сураси, 40-оят.

2. Кимки: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, деса, шайтоннинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ўзларига ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар”, дейди. Оли Имрон сураси, 147-оят.

3. Кимки: “Уфаввизу амрий илаллоҳ”, деса, инсонларнинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади”, деган. Ғофир сураси, 45-оят.

4. Кимки: “Лаа илаҳа илла  анта субҳанака, инний кунту миназ золимийн”, деса, ғам-қайғудан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз”, деди. Анбиё сураси, 48-оят.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Bek Achilov shared a
Translation is not possible.

​​СИЗ ҚИЛАЁТГАН ҲАР БИР ЯХШИЛИКДА НЕ СИНОАТЛАР БОРЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

АЛЛОҲ АЖРИНГИЗНИ БЕРСИН!

Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.

Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:

– Дадажон, кетдикми? – деди.

– Қаёққа?

– Китоб тарқатгани.

– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.

– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..

– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.

– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.

– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.

– Хўп бўлади.

Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.

Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага.

Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди. Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.

– Хўш, хизмат.

– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.

– Салом!

– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.

– Ташаккур, ҳаракат қиламан.

Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.

Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:

– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.

– Бемалол, деб унга сўз берди имом.

– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё

кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим. Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим. Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг манзили бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.

Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.

Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради. Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди. Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир. Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.

Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.

Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.

Facebook тармоғидан олинди

https://t.me/Nasibam29

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Bek Achilov shared a
Translation is not possible.

СИЗ ҚАЙСИ ТОМОНДАСИЗ?!

"Бас, у (Қорун) қавми ҳузурига зебу зийнати ила чиқди. Ҳаёти дунёни хоҳлайдиганлар: "Қани энди бизга ҳам Қорунга берилган нарсадан бўлса эди. Ҳақиқатда у улуғ насиба эгасидир", дедилар ("Қосос" сураси, 79-оят).

Молу дунёсига ишониб мутакаббирлик билан ғурурга кетган, дунёда бузғунчилик қилишга уринган, ношукр одамга фақат ҳаёти дунёни ўйлайдиган кишиларгина ҳавас қилиши мумкин. Ушбу дунёнинг беш кунлик матоҳига эришишдан бошқа мақсади йўқларгина ўша туғёнкор, бузғунчига ўхшаган бўлишни орзу қилиши мумкин. Ана ўшаларгина ғурурга кетган мазкур мутакаббирни "улуғ насиба эгаси" дейиши мумкин.

"Илм берилганлар эса: "Вой бўлсин сизларга! Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун Аллоҳнинг савоби яхшидир. Унга фақат сабр қилганларгина эришурлар", дедилар."

("Қосос" сураси, 80-оятлар).

Send as a message
Share on my page
Share in the group