UMMA TOKEN INVESTOR

About me

#Зино_ишқ #Пора_ҳадя #Қимор_омад #Отарчилик_санъат - #дейди #Ахмоқлар

Followings
1
Translation is not possible.

Улар келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда

​​Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз ҳақидаги фикрлари:

Мақтанчоқликни тўхтатайлик.

Лондон хақида қисқача:

Бу ерда тили бурро тадбир уйиштириб "Фаол" бўлганлар бир тийин экан.

Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.

Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.

Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг ҳар бири мендан яхши билади.

Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса халиям кофе турларини фарқига бормайман.

Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг. Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.

Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки Иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача.

Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?

Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.

Бу ерда, яъни Лондонда. Яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "Илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди.

Хулоса: Бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда.

Ўқинг биродар...

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Мӯъжиза

Танишинг олий тоифали пластик жарроҳ.

Кўриниши ёқимсиз бўлган бу махлуқ сизнинг қовоғингизда яшайди. Сиз тунда уйқуга кетишингиз билан у саёҳатга чиқади. Унинг вазифаси терида ўлиб бораётган ўлик ҳужайраларини еб битириш, шунингдек, терига ташқаридан келган ёт микробларларни истеьмол қилишдан иборат. Янги тери хужайралари уни овқатланиш рационига кирмайди. У ишни битириб, ўз уйига қовоқ қисмига равона бўлади.

Теримизнинг соғлом ва мунтазам янгиланиб туришида беназир ходим бўлган бу кананинг умри 18-24 кун давом этади.

Бу муддат ичида унинг урғочиси тери остига 20-24 тагача туҳум қўяди.

Бу жаррроҳ ўз ишини шу қадар моҳирлик билан бажарадики, ҳатто биз унинг операция столида эканимизни ҳам сезмаймиз.

-----------------------------

هذا خلق الله فأروني ماذا خلق الذين من دونه.....

Бу, Аллоҳнинг яратганидир. Қани Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар......

(Луқмон 11) 👇

https://instagram.com/_mirja.lol

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Мусулмонни қўрқитиш зулм ва ҳаром. Баъзи олимлар буни гуноҳи кабира санашган. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон мусулмонни қўрқитиши ҳалол эмас”, деганлар. Бундан мазмундаги ҳадиси шарифлар бисёр.

Туни билан гўдаклар, қариялар ва хасталарни пақилдоғи билан безовта қилиб дайдиганлар, кўчада ўз хаёли билан кетаётганларни юрагини чиқараёзган безорилар буни билиб олишсин! Бундайларнинг байрами ҳам ахлоқига муносиб!

https://t.me/alaykum_salam

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group