MuhammadOrifi Ahmad Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
1
Followers
0
There are no followers
Translation is not possible.

ҲАР БИР ИШ НИЯТИГА ЯРАША

Қурайшдан бир киши Маккалик Умму Қайс исмли аёлга совчи қўйди. Умму Қайс мусулмон бўлиб Мадинага ҳижрат қилган эди. Умму Қайс у кишига Мадинага ҳижрат қилсагина турмушга чиқишини айтди. Маккалик киши фақатгина умму Қайсга уйланиш учун Мадинага ҳижрат қилди. Мадина аҳли унга “Умму Қайснинг муҳожири” деб лақаб қўйишди!

Мана шу қисса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг машҳур “Амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир киши ниятига яраша олади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, демак у Аллоҳ ва Расули учун ҳижрат қилган бўлади. Кимнинг ҳижрати дунёга эришиш учун бўлса унга эришади, аёлга никоҳланиш учун бўлса унга никоҳланади. Ким нима учун ҳижрат қилса ҳижрати ўша учун бўлади!”, ҳадисларининг айтилишига сабаб бўлган.

Амал Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлиши учун унда икки шарт топилиши лозим. Агар улардан бири бўлмаса ибодат ботил бўлади:

1. Аллоҳга бўлган ихлос.

2. Амалнинг шариатга мувофиқ бўлиши.

Масалан, ким пешинни Аллоҳга яқинлашиш умидида беш ракаат ўқиса унинг намози қабул қилинмайди. Бунда унинг ният ва ихлоси дуруст бўлсада, бу иши шариатга мухолифдир. Ким одамларга яхши кўриниш учун фақирга садақа қилса унинг садақаси қабул қилинмайди. Унинг қилган иши шариатга мувофиқ бўлсада, унда ихлос йўқ. Бошқа ибодатлар ва амалларни ҳам шунга қиёс қилсак бўлади!

Ҳамма мазмун “ҳар бир кишига ниятига яраша”нинг ичидадир!

Ҳатто фаришталар ҳам ниятларни била олмайди. Фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина бизни ичимиздан кўра олади. Фақатгина Унинг Ўзи бизнинг қилаётган амалимиз ортида нима мақсад борлигини била олади. Биз инсонларнинг фақатгина зоҳирига қараб ҳукм қила олишимиз мумкин. Аммо уларнинг ниятларини ниятлар Роббисига топшириб қўяверишимиз лозим!

Икки киши масжидга бораяпти. Уларнинг бири Аллоҳнинг розилигини истаб бораяпти. Бошқаси эса ўзи совчи бўлиб бораётган қизнинг отасига яхши кўриниш учун масжидга бораяпти. Иккиси ҳам ниятига ярашасини олади!

Икки киши бир беморни зиёрат қилгани боришди. Уларнинг бири Аллоҳнинг розилигини истаб борди. Иккинчиси эса нуфузли беморга яқинлашиш учун, унинг нуфузидан фойдаланиш учун, унинг ҳузуридаги молдан тамаъ қилиб борди. Иккисига ҳам ниятига ярашаси бўлади!

Икки киши қариндошларини уйига меҳмондорчиликка чақирди. Бири силайи-раҳмни боғлашни, қалбларни улфат қилишни, оилани жамлашни истади. Иккинчиси эса уйини, молини мақташ учун чақирди. Уларнинг қилаётган иши бир хил, аммо ниятлари бошқа-бошқа. Иккисига ҳам ниятига ярашаси бўлади!

Бундан минг йиллар олдин Зулайхо Юсуф алайҳис саломни зинога чақирди. Юсуф алайҳис салом кўнмадилар. Ундан қочиш учун эшик томон югурдилар. Динларини, иффатларини сақламоқчи бўлдилар. Зулайхо ортларидан югурди, у кишини қайтармоқчи бўлди. Улар иккиси ҳам эшикка томон югуришди. Яъни, амал бир хил, иккисининг нияти икки хил эди. Бири гуноҳдан қочаётган эди, иккинчиси гуноҳ томон югураётган эди.

Ёдимиздан чиқмасинки, амалларнинг боғланган жойи ниятлардир. Ҳар кимга ниятига ярашаси бўлади!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

​​​​​​Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам,

Тунлар ой тўлишса ҳам,

Зулмат йўқолмас бирдам,

Чорасиз қолдик, эй воҳ!

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Сиддиқ ғами бошланди

Умар кўзи ёшланди,

Усмон кўнгли ғашланди,

Алий титради ногоҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Мазлум қалблар тилинди,

Ҳақсиз ҳақлар олинди,

Оҳ, ўрнингиз билинди,

Тополмай қолдик паноҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Жаҳолат тўлиб тошди,

Зулм ҳаддидан ошди,

Мазлумни хўб талашди,

Йиғлаб излаймиз даргоҳ

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Уммат ёқавайрондир,

Гиж гижлардан сарсондир,

Оқил ҳам паришондир,

Ҳамон қазмоқдалар чоҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Ёв кўрдилар суннатни,

Урчитдилар бидъатни,

Тарк этиб шариатни,

Оламни тутди гуноҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Бебахра бўлиб қолдик,

Бир жойда туриб қолдик,

Тириклай ўлиб қолдик,

Чорасизмиз, ҳам мудроқ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Забт этдилар дунёни,

Унутдилар уқбони,

Ўнг санобон рўёни,

Бўлди ақллар гумроҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Инсон ўзин унутди,

Кучли кучсизни тутди,

Роса қадрингиз ўтди,

Топа олмай қолдик роҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Қуръон ҳадис номи бор,

Ҳар кас ўз «ислом»и бор,

Ҳар дил интиқоми бор,

Биров истамас ислоҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Охир бир кун кетамиз,

Қасдимизга етамиз,

Сизсиз бунда нетамиз?

Ёлғиз дардкаш саждагоҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Минг тўрт юз йиллик фитна,

Ҳамон мавжли, унутма!

Аллоҳим мағлуб этма!

Ҳой Уммат, бўлгин огоҳ!

Биз билан Расулуллоҳ!

Суннатни маҳкам тутсак,

Хурофатни тарк этсак,

Расулуллоҳни севсак,

Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ!

Биз билан Расулуллоҳ!

✍️Али Тоҳа Ҳузайфа

Send as a message
Share on my page
Share in the group