Translation is not possible.

​​​​​​Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам,

Тунлар ой тўлишса ҳам,

Зулмат йўқолмас бирдам,

Чорасиз қолдик, эй воҳ!

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Сиддиқ ғами бошланди

Умар кўзи ёшланди,

Усмон кўнгли ғашланди,

Алий титради ногоҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Мазлум қалблар тилинди,

Ҳақсиз ҳақлар олинди,

Оҳ, ўрнингиз билинди,

Тополмай қолдик паноҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Жаҳолат тўлиб тошди,

Зулм ҳаддидан ошди,

Мазлумни хўб талашди,

Йиғлаб излаймиз даргоҳ

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Уммат ёқавайрондир,

Гиж гижлардан сарсондир,

Оқил ҳам паришондир,

Ҳамон қазмоқдалар чоҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Ёв кўрдилар суннатни,

Урчитдилар бидъатни,

Тарк этиб шариатни,

Оламни тутди гуноҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Бебахра бўлиб қолдик,

Бир жойда туриб қолдик,

Тириклай ўлиб қолдик,

Чорасизмиз, ҳам мудроқ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Забт этдилар дунёни,

Унутдилар уқбони,

Ўнг санобон рўёни,

Бўлди ақллар гумроҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Инсон ўзин унутди,

Кучли кучсизни тутди,

Роса қадрингиз ўтди,

Топа олмай қолдик роҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Қуръон ҳадис номи бор,

Ҳар кас ўз «ислом»и бор,

Ҳар дил интиқоми бор,

Биров истамас ислоҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Охир бир кун кетамиз,

Қасдимизга етамиз,

Сизсиз бунда нетамиз?

Ёлғиз дардкаш саждагоҳ,

Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Минг тўрт юз йиллик фитна,

Ҳамон мавжли, унутма!

Аллоҳим мағлуб этма!

Ҳой Уммат, бўлгин огоҳ!

Биз билан Расулуллоҳ!

Суннатни маҳкам тутсак,

Хурофатни тарк этсак,

Расулуллоҳни севсак,

Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ!

Биз билан Расулуллоҳ!

✍️Али Тоҳа Ҳузайфа

Send as a message
Share on my page
Share in the group